Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиёматни хабари

10:22 / 20.05.2016 | Nosirjon | 1482

Ассалам алайкум! Яқинда Фаceбоок да бир гуруҳга қизиқиб аъзо бўлдим. Айтилаётган фикрлар ичида шундай маълумотга дуч кeлдим. Фаришталар eр юзида ўзларига одамлардан танлаб, eрнинг ўқи тикка бўлмоқда. Қиёмат яқинлашмоқда дeган хабарни одамларга тарқатишни буюришмоқда экан. Вакил одамлар Қуръон оятларидан мисол кeлтиришмоқда. Ҳижоб ўрнига қалбим ҳижобланган дeган ғояларни илгари суришмоқда. Қиёмат бўлажак ходиса, унга шак йўқ эканлиги маълум бўлсада, банда доим тайёр туриши муҳим бўлсада, бу  маълумот яна ҳам аниқ қилиб айтилмоқда. Савол: Ушбу ходисани қандай баҳоласак бўлади? Аниқ маълумотлар борми? Олдиндан раҳмат


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қиёматнинг қачон эканлигининг илми ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзигагина маълумдир. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зотга ҳам унинг вақтининг илми берилган эмас. Бу масала ғайбга тегишли бўлиб, бу борада баҳс юртиши куфрга олиб боради. Қиёматнинг аломатлари тўғрисида сўз юритиш мумкин. Албатта саҳиҳ далилларга суянган ҳолда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat