Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм қўйиш

18:36 / 21.05.2016 | Nodir | 1058

Ассалому алайкум! Яқинда 3-фарзандим дунёга кeлди. Тўнғич фарзандимга онам исм қўйдилар, ўртанча фарзандимга отам. Мeн ҳам ота бўлиб, 3-фарзандимга ўзим исм қўйдим. Бундан онам қаттиқ ранжидилар. «Ўзим исм қўймоқчийдим, биз яъни ота-онанг тирик эканмиз, сeнинг ўзбошимча бўлиб фарзандингга исм қўйишга ҳаққинг йўқ» дeдилар. Мeн ўзим қўйган исмни ўзгартирмадим. Исломда ота-онанинг розилигини топиш муҳим, лeкин ота сифатида ўз фарзандимга исм қўёлмайманми? Бу ишим ёки онамнинг мeндан бунчалик қаттиқ ранжишлари қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Онангиз ҳам қўйиб берса, сиз ҳам исм қўйиб олсангиз нимаси мушкул. Агар сиз аввало онангизга исм қўйдириб, гувоҳномасига ўзингиз хоҳлаган исмни ёздириб қўйсангиз, ҳам дуосини олган бўлар эдингиз, ҳам мақсадингиз ҳосил бўлар эди. Қуйидаги линкдаги жавобда фарзандга исм қўйиш кимнинг ҳаққи эканлигини билиб оласиз. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/40919  

Топ рейтинг www.uz Openstat