Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қон чиқариш

20:38 / 21.05.2016 | Nuriya | 5213

Ассалому алайкум! Эски ховли олиб, уйни бошидан бузиб, қуруш учун аввал қон чиқариб қўй сўйиш керакми ёки уйни битказиб кейин қўй сўйиладими? Умуман динимизда қон чиқариб қўйиш борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда Қурбон ҳайити кунидаги жонлиқ ҳамда ақиқага сўйиладиган жонлиқдан бошқа қон чиқариш эътибори билан қилинадиган қурбонликларнинг барчаси бидъат ва гуноҳдир. У бирор улуғ шахснинг ҳурматидан сўйиладими, ёки янги уйга кўчиш ёки қуриш учун бўладими, бемор учун бўладими, ёки қабрларнинг тепасига олиб бориб сўйиладими барчаси гуноҳдир. Бундай ишларни қилиш шариатга қўшимча қилиш ҳисобланади. Бу ишлар қадимдаги араб мушриклари ва ҳозирги кундаги бутпараст ва оташпарастларнинг қон чиқариб, қонини ўзлари сиғинадиган нарсаларнинг устидан қуйиш ва суртишларга ўхшайди. Бундан сақланиш керак. Қон чиқаришни мақсад қилмай бирор жониворни сўйиб зиёфат қилиб бериш бошқа масаладир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat