Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат сўраб

20:17 / 23.05.2016 | akrom2015 | 2190

Ассалому алайкум! Устозлар, касбим тақозоси билан аёл ўқитувчилардан дарс эшитишликка тўғри кeлади. Шу дарс жараёнларида ўша аёл ўқитувчилар ясанган, бeзанган, очиқ кийинган ҳолатида ҳадисдан, шариатдан нотўғри тушунган ҳолда гапиришади ва пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида ҳам қўпол ҳатолкларга йўл қўйиб гапиришади. Шундай ҳолатларда ана шундай гапирувчиларга нисбатан қалбда ғашлик пайдо бўлади. Сўрамоқчи бўлган нарсам мана шу пайдо бўлувчи ғашлик яхши ҳолатми ёки ёмон?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар шу ҳолат сизда пайдо бўлмаса, мусулмонлигингизга шубҳа бўлар эди. Уларга қуйидаги ҳадисни етказиб қўйинг. حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ الْجَعْدِ قَالَ: أَخْبَرَنَا شُعْبَةُ قَالَ: أَخْبَرَنِي مَنْصُورٌ قَالَ: سَمِعْتُ رِبْعِيَّ بْنَ حِرَاشٍ يَقُولُ: سَمِعْتُ عَلِيًّا يَقُولُ: قَالَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم: «لَا تَكْذِبُوا عَلَيَّ، فَإِنَّهُ مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ فَلْيَلِجِ النَّارَ». تحفة: 106. Алий розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга ёлғон тўқиманглар. Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, дўзахга кираверсин!» дедилар». حَدَّثَنَا أَبُو الْوَلِيدِ قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ جَامِعِ بْنِ شَدَّادٍ، عَنْ عَامِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ الزُّبَيْرِ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قُلْتُ لِلزُّبَيْرِ: إِنِّي لَا أَسْمَعُكَ تُحَدِّثُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صلي الله عليه وسلم كَمَا يُحَدِّثُ فُلَانٌ وَفُلَانٌ. قَالَ: أَمَا إِنِّي لَمْ أُفَارِقْهُ وَلَكِنْ سَمِعْتُهُ يَقُولُ: «مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ». تحفة: 3623 107. Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр отасидан ривоят қилади: «Мен Зубайр розияллоҳу анҳуга: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фалончи ва фалончилар ҳадис айтгани каби ҳадис айтганингизни ҳеч эшитмайман-а?» дедим. У: «Мен у зотдан сира ажралмаганман, бироқ у зотнинг «Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин!» деганларини ҳам эшитганман», деди». حَدَّثَنَا أَبُو مَعْمَرٍ قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَارِثِ، عَنْ عَبْدِ الْعَزِيزِ: قَالَ أَنَسٌ: إِنَّهُ لَيَمْنَعُنِي أَنْ أُحَدِّثَكُمْ حَدِيثًا كَثِيرًا، أَنَّ النَّبِيَّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ تَعَمَّدَ عَلَيَّ كَذِبًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ». تحفة: 1045 108. Анас розияллоҳу анҳу айтади: «Мени сизларга кўп ҳадис айтишдан фақатгина Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», деганлари тўсади», деди». حَدَّثَنَا مَكِّيُّ بْنُ إِبْرَاهِيمَ قَالَ: حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ أَبِي عُبَيْدٍ، عَنْ سَلَمَةَ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صلي الله عليه وسلم يَقُولُ: «مَنْ يَقُلْ عَلَيَّ مَا لَمْ أَقُلْ فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ». تحفة: 4548 109. Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким мен айтмаган нарсани мени айтди деса, дўзахдан жойини олаверсин», деганларини эшитганман». حَدَّثَنَا مُوسَى قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ، عَنْ أَبِي حَصِينٍ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: «تَسَمَّوْا بِاسْمِي وَلَا تَكْتَنُوا بِكُنْيَتِي، وَمَنْ رَآنِي فِي الْمَنَامِ فَقَدْ رَآنِي، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لَا يَتَمَثَّلُ فِي صُورَتِي، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ». أطرافه: 3539، 6188، 6197، 6993 - تحفة: 12852 110. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Исмим билан номланаверинг, куням билан куняланманг.* Ким мени тушида кўрса, аниқ мени кўрибди, чунки шайтон менинг қиёфамга кира олмайди. Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин!» дедилар». * Куня – кишининг ўз фарзандига нисбат берилган ҳолда олган номи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари Абул Қосим (Қосимнинг отаси) бўлган.(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat