Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол луқма

07:54 / 26.05.2016 | Muhammad Mustafo | 1194

Ассалому алайкум! Устозлар, дадамнинг озиқ-овқатлар сотадиган дўконлари бор. Шу дўкон сабабли бизларни моддий таъминлайдилар. У дўконда кўп турдаги озиқ-овқатлар бор. Масалан, колбаса, пишлоқ, холва, сарёғ ва ҳоказолар. Дадам доим дуоларида Аллоҳ таолодан ҳалолдан ризқ топишни сўрайдилар. Аммо бу нарсага ўта жиддий ҳаракат қилмайдилар деб ўйлайман. Чунки, бунга бир неча марта гувоҳи бўлганман. Дадам савдога оид фиқҳни ҳам яхши билмайдилар. Ана шу йўл билан топиб келаётган пулларидан фойдалансак бўладими? Дадам: «Мен сотаётган колбасаларнинг ҳаммаси ҳалол», дейдилар. Мен илм ўқишни бошлаб юборганман. Ин шаа Аллоҳ бу йил мадрасага топширмоқчиман. Шунга отамнинг келтирган таомларини есам, ин шаа Аллоҳ ҳалолми?
Ҳалол лўқма фарз, жуда яхши нарса эканлигини, унинг фойдалари кўплигини, ҳаром луқма эса, ҳаром, зарарлиги эканлигини, энг ёмони дуоларни, ибодатларни ҳабата қилишини билгач ҳалол луқмага муҳаббатим ортиб, ҳаром луқмадан эса қаттиқ қўрқиб қолганман. Шунга қандай йўл тутай?! Ишлай десам, илм қолиб кетади деб қўрқаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳалолидан топганидан ейишга ҳаракат қилинг. Қолаверса қайси нуқталарда хато кетаётганлигини ўрганиб, илмий йўл билан тўғрилашга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло ўйлаганингиздан зиёдасига эриштирсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat