Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳожатхонага бош кийим билан кириш

08:06 / 26.05.2016 | Дилмурод | 7248

Ассалому алайкум! Менга бир танишим ҳожатхонага бош кийимсиз кириб бўлмаслигини айтганди. Айтишича ҳожатхонадаги бош кийими бўлмаса унинг бошида кўринмас тешик очилар эмиш ва у одам ҳожатхонада нима иш қилса шайтон унинг бошидаги тешикка худди шу ишни қилар эмиш.

1). Юқорида айтилган гаплар ростми?
2). Ҳожатхонада бош кийим кийишнинг бошқа сабаблари ҳам борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Айнан шу гапни бирор жойда кўрмаганмиз. Билганларимиз. 

عَنْ حَبِيبِ بْنِ صَالِحٍ قَالَ : ( كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ الْخَلاَءَ لَبِسَ حِذَاءَهُ وَغَطَّى رَأْسَهُ  روى البيهقي

Ҳабиб ибн Солиҳ айтади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳалога кирсалар оёқ кийимларини кийиб бошларини ёпиб олардилар.
Байҳақий ривояти.

عن عُرْوَة ، عَنْ أَبِيهِ : " أَنَّ أَبَا بَكْرٍ الصِّدِّيقَ ، قَالَ ، وَهُوَ يَخْطُبُ النَّاسَ : " يَا مَعْشَرَ الْمُسْلِمِينَ ، اسْتَحْيُوا مِنَ اللهِ ، فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ إنِّي لأظل حِين أَذْهَبُ إلَى الْغَائِطِ فِي الْفَضَاءِ ، مُغَطّيًا رَأْسِي اسْتِحْيَاءً مِنْ رَبِّي رواه ابن المبارك في الزهد 

Урва отасидан ривоят қилади:
Абу Бакр Сиддиқ одамларга хутба қилаётиб: “Эй мусулмонлар жамоаси Аллоҳдан ҳаё қилинглар. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, мен ҳожатга бораётганимда роббимдан ҳаё қилиб, бошимни беркитиб оламан” деди.
Ибн Муборак “Зуҳд” китобида ривоят қилган.

"سْتَحَبُّ أَنْ لاَ يَدْخُل الْخَلاَءَ حَاسِرَ الرَّأْسِ ، لِخَبَرِ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا دَخَل الْخَلاَءَ لَبِسَ حِذَاءَهُ ، وَغَطَّى رَأْسَهُ "الموسوعة الفقهي 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳалога кирсалар оёқ кийимларини кийиб бошларини ёпиб олардилар”.
Ҳадисига биноан, ҳалога бош яланг кирмаслик мустаҳаб ҳисобланади. “Мавсуъа фиқҳия”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat