Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон

00:00 / 11.07.2009 | eski savollar | 3352
Ассаломму Алайкум Ҳазрат.Азон айтиш қоидаларини батафсил баён қилиб берсангиз, илтимос. Билишимча макка азони бизнинг азонимизга о'хшамас экан. Маккада азон бошида [у]Аллоҳу Акбар+Аллоҳу Акбар[/у] ни айтганда қо'шиб айтишади. Бизнинг китобларда [у]Аллоҳу Акбар Аллоҳу Акбар[/у] айрим дона дона қилиб айтиш баён қилинган. Макканинг Азонида Алл[у]оооо-[/у]ҳу Акбар ни жуда чо'зиб айтар эканлар. Бизда мад белгиси бо'лса 4 ҳарф миқдорида чо'зиб айтиш баён қилинган экан. Менга анна со'зини а[у]нннн[/у]а ёки Муҳаммадар со'зини Муҳа[у]мммм[/у]адар чо'зиб айтишимни о'ргатишган. Ҳар бир қаторини айтишдан олдин нафасимни ростлаб оламан. Шунга о'ртача 3 мин вақтим сарф бо'ларкан. Бундай ҳолат медага тегмасмикан. Азон айтишим Макка азонига тақлид қилаётгандек бо'либ кетади. Барибир макка азонига о'хшамайди. О'хшатиш ҳам хаёлимга келмайди. Булар о'ринлими? Илтимос ҳазрат шуларга кенгроқ ёндашиб, ойдинлик киритиб берсангиз. Жуда зарур ҲазратО'ринсиз саволлар бераётган бо'лсам узр ҳазрат. Илмим жуда кам. Сиздан ко'п илм истайман. Ёрдам беринг илтимос Ҳазрат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Макка озони деган гап йўқ. Бу сизнинг гапнигиз бўлса керак. Фақат фарз намозларга вақтида азон айтиш суннатдир. Агар вақтидан олдин азон айтилган бўлса, қайта айтилади. Уни шошилмасдан, дона-дона қилиб, қиблага қараган ҳолда, икки бармоьини қулоқларининг ичига киритиб олиб айтади. Оҳангга солиб чўзиб юбормайди. Таржийъ қилмайди. Ҳаяя алаларни айтаётганда юзини ўнгга ва чапга буради. Агар эшитилмай қоладиган бўлса меъзанада айланади. Иқома ҳам азонга ўхшайди. Лекин уни тезлаб айтади ва икки марта «қод қоматис солаҳ»ни зиёда қилади. - Бомдоднинг азонида фалоҳдан кейин «ас-Солату хойрум минан навм»ни зиёда қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat