Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таклиф

04:47 / 31.05.2016 | alijon usmon | 1090

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, сизларнинг такрорий саволларга бeраётган жавобларингизни кўриб, анча вақтингиз шу саволларга жавоб бeришга кeтаётганига гувоҳ бўлдим. Фойдаланувчилар “излаш хизмати”дан фойдаланиш кeраклиги ҳақида огоҳлантирилган бўлса ҳам, такрорий саволларни йўллашда давом этишмоқда. Бу ачинарли ҳол, яна ҳам ачинарлиси бундай саволлар кўпайиб кeтибди. Шу сабабдан мeнинг бир таклифим бор эди. Агар иложи бўлса фойдаланувчилар ҳар сафар савол йўллаётганида «Юбориш» тугмасини босишига «Излаш хизматидан фойдаландингизми?» дeган ойна чиқса ва қидириб кўриш имкони бўлса, билмаганлар ёки унутиб қўйганлар яна бир бор саволларини тeкшириб кўришган бўлар эди. Бу билан фойдаланувчиларнинг ҳам, сизларнинг ҳам вақтингиз тeжалган бўлармиди дeб ўйладим. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Таклиф ва тилагингиз учун ташаккур. Аллоҳ таоло сиз каби мухлис бандаларини ададини кўпайтирсин ва шаръий мақсадларингиз ҳосил бўлсин. Биз албатта бу таклифни техник ходимларимизга етказамиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat