Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

1 жамоатда 2 хил намоз адо қилиш

00:00 / 15.07.2009 | eski savollar | 2669
Шайх жаноблари, Аллоҳнинг о'зи дин ё'лидаги хизматларингизни улкан ажрлар бн мукофотласин.Сизга бир савол бн мурожаат қилмоқчи эдим. Аллоҳ насиб қилиб ҳозирда араб давлатларидан бирида ишлаяпман. Яқинда шом намозига азон этгандан со'нг 25 дақиқалардан кейин шом намозини адо қилиш учун масжидга кирсам бир киши намоз о'қишга тараддудланиб турган экан мен шом намозини о'қимоқчимисиз деб со'радим. У киши ҳуфтон намозини о'қимоқчилигини лекин қаср қилиб о'қишини (мусофир бо'лса керак) ва ман бемалол эргашишим мумкинлигини ва қолган 1 ракатни о'зим о'қиб олишим мумкинлигини айтди. Ҳуллас шу пайт бошқа бир инсон ҳам келиб 3 киши бо'либ намозни адо этдик. Я'ни имом ҳуфтон намозини биз иқтидо қилувчилар шом намозини адо қилдик. Саволим шуки, намозимиз дуруст бо'лдими, шариатимиз бу ҳақда нима дейди. саволим қайтарилган бо'лса олдиндан узр со'райман, савол беришдан олдин қидириб ко'рдим лекин жавоб топа олмадим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намозинги бизнинг ҳанафий мазҳаби бўйича дуруст бўлмаган.Бир фарзни ўқувчи бошқа фарзни ўқувчига иқтидо қилмайди.Чунки иқтидо ниятга боғланган такбири таҳримада шерик бўлишлик ва бадан амалларининг бир бирига мувофиқ бўлишидир. Бу ҳолда ният ҳар хил бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat