Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муборак бўлсин!

18:06 / 31.05.2016 | Muhammad Mustafo | 2711

Ассалому алайкум! Устозлар, Сеул шаҳридаги «Ҳилол нашр» номли дўконининг очилиш маросимини кўриб, жуда ҳам қаттиқ ҳўрсанд бўлдим. Аллоҳ таоло ана шундай гўзал ишларингизни бунданда зиёда қилиб, Ўзи сизларга мададкор бўлсин. Омийн!
Устоз Исмоил Муҳаммад Содиқ бугун сизни ҳам расмингизни кўриш насиб қилди. Аллоҳ таоло барчаларингизга куч-қувват берсин. Устозларим, мени ҳам ҳаққимга дуо қилинглар. Мен ҳам келажакда ихлосли, катта олим бўлиб, динни хизматини қилиш насиб қилсин. Сеул шаҳридаги «Ҳилол нашр» номли дўконни очилиш маросимини кўриб, жуда қаттиқ таъсирландим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу каби илм-ирфон, зиё масканлар янада кўпайсин, сиз каби мухлис, илмга чанқоқ, яхши ниятли ёшларимиз ҳам кўпайсин!  Сизга катта раҳмат, саломат бўлинг. Аллоҳ таоло барча эзгу ниятларинингизни рўёбга чиқарсин, кутганингиздан ҳам зиёд неъматлар ато этсин. Аллоҳ Устозимиз раҳимаҳуллоҳ ва барчаларимиздан рози бўлсин. Ҳамиша хайрли амаллар устида қоим қилсин. Кореадаги дўконларимиз бурча мусулмонларга дин ва маърифатни тарқатиш йўлида хизмат қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat