Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Макруҳми?

16:40 / 01.06.2016 | Дилмурод | 1297

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, икки кун аввал бир гап эшитдим, лекин ишонмадим. Эмизикли болага оналари, бувилари ва яна бошқалар нон чайнаб, шўрванинг сувида юмшатилган нон ёки эзилган картошка едиришади. Шундай ҳолатларда боланинг лаби атрофига ёпишиб қолган нон ёки картошкани, болага едириб булггач қошиқ ёки идишда қолиб кетган нон ёки картошка қолдиғини чақалоқдан бошқа биров ейиши маруҳ эмиш. Бу гапга ишонмадим-у, лекин намозхон аёл ва унинг ўғли шу гапни айтгани мени иккилантирди. Шу гап ростми ёки илмсизликдан келиб чиққан бидъатми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Буларнинг ҳаммаси бекор гап. Одамдан, отдан ва ҳар бир гўштини еб бўладигандан ортиб қолган сув покдир. Бу ерда «одамдан» дейилиши номики одам бўлса, ундан қолган сув пок бўлишини англатади. Одам мўминми, кофирми, хотинми, эркакми, каттами, кичикми, жунубми, ҳайз кўрганми – фарқи йўқ. Фақат ароқ ичган бўлмаса бўлди. Агар ароқ ичган бўлса, оғзи нажас бўлгани учун унинг оғзидаги ва оғзи теккан нарсалар ҳам нажас бўлади. У оғзидаги нажосатни кетказиш учун уни ювиши, сув ичиши ёки тупугини уч марта ютиши лозим.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat