Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабр ҳаёти ва Қиёмат

00:00 / 15.07.2009 | eski savollar | 2591
Ассаламу алайкум wРwБ,Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, қабр ҳаётида ушбу дунёдаги амалларига қараб токи қиёматга қадар азоб ёки роҳатда бо'лишади, деб эшитганман. Агар шундай бо'лса, инсоният яратилганидан бери вафот этганлар улардан кейинги яшаб о'тганларга қараганда ко'проқ азобда ёки роҳатда болишадими? Қиёматга жуда яқин қолганда яшаб о'тадиганларда умуман қабр ҳаёти бо'ладими? Ёки вафот этиш билан вақтнинг зайли биз билгандан бошқача зайлда бо'ладими?Албатта, бу савол унчалик муҳиммас ёки жавобни билгандан манфаат унчалик каттамасдур, о'зим ҳам ко'п о'йламасликка ҳаракат қилаяпман. олдиндан ташаккур

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ҚАБР АЗОБИ ВА НЕЪМАТИГА ИЙМОН Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар розияллоҳу анҳумлардан келган хабарлар асосида қабр азобига, ким шунга лойиқ бўлса, ва ундан Мункар-Накирнинг Роббисидан, динидан ва набийсидан сўроқ қилишига иймон келтирамиз. Қабр жаннат боғларидан бир боғдир ёки дўзах чуқурларидан бир чуқурдир. Яъни, осий бўлиб, азобга лойиқ бўлганлар учун қабр азоби бўлишига иймон келтирамиз. Мункар ва Накир номли икки фаришта бандадан унинг қабрида туриб Роббиси, дини ва набийси ҳақида савол-сўроқ қилишига иймон келтирамиз. Далил: 1. «Ва Оли Фиръавнни ёмон азоб ўрабди. У дўзахдир. Унга эртаю кеч кўндаланг қилинурлар. (Қиёмат) соати қоим бўлган куни: «Оли Фиръавнни ашаддий азобга киритинглар», - дейилур» (ўофир: 45-46). 2. «Уларни то ҳалокатга учрайдиган кунларига йўлиққунларигача тек қўй. У кунда ҳийлалар уларга ҳеч фойда бермас ва уларга ёрдам ҳам берилмас. Ва алабатта, зулм қилганларга ундан ўзга азоб ҳам бор, лекин кўплари билмайдилар». (Тур: 45-47) 3. «Аллоҳ иймон келтирганларни ҳаёти дунёда ва охиратда субутли сўз ила собит қадам қилур. Ва Аллоҳ золимларни залолатга кетказур». 4. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банда қабрига қўйилиб, асҳоблари ундан қайтганларида, у аларнинг ковушлари таққиллашини эшитиб турганда, ҳузурига икки фаришта келиб, уни ўтқазишади ва унга: «Мана бу одам (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳақида нима дер эдинг?»-дейишади. Шунда мўмин: «Унинг Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман», дейди. Шунда, унга: «Дўзахдаги жойингга назар сол. Аллоҳ унинг ўрнига сенга жаннатдан жой берди», - дейилади. У икки жойни ҳам кўради», деганлар. (Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). 5. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабрнинг ёнидан ўтиб кетаётиб: «Албатта, бу иккови азобланмоқда. Азобланишлари катта нарсада эмас. Улардан бири сийдикдан тоза бўлишга эътибор бермас эди. Бошқаси эса, чақимчилик қилиб юрар эди», - дедилар. Бир хурмонинг хўл шохини олиб келиб, иккига бўлиб, икки қабрга биттадан суқиб қўйдилар. Кишилар: «Эй Аллоҳнинг Расули, нега бундоқ қилдингиз?» дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шоядки, булар қуругунча икковларидан азоб енгиллатилса», - дедилар. (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар). 6. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз қабрга қўйилса, унинг олдига қорамтир-зангори рангли икки фаришта келади. Улардан бирини Мункар, бошқасини Накир, дейилади», - деганлар. (Термизий ривоят қилган). Хулоса шулки, қабр азоби ва неъмати ҳақида, икки фариштанинг савол қилиши ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан инкор қилиб бўлмайдиган даражада кўплаб хабарлар келган. Бунга иймон келтириш вожибдир. Ким инкор қилса, кофир бўлади. Аммо, ўша азоб ёки неъмат қандоқ бўлиши ҳақида гапирмаймиз. Чунки, бу дунёда унга ўхшаш нарса бўлмагани учун ақл уни тасаввур қила олмайди. Шариатда эса, бу борада ақл кўтарадиган нарса келгани йўқ. ҚАБР АЗОБИ ТЎФРИСИДА ЗИКРИЛОЗИМ БЎЛГАН НАРСАЛАР Биринчидан: Руҳнинг баданга боғлиқлиги.Бу беш турлидир: 1. Руҳнинг инсон баданига, у она қорнида ҳомила бўлган даврда боғланиши. 2. Қориндан ер юзига чиққанидан кейин боғланиши. 3. Уйқу ҳолатида боғланиши. Бу ҳолда руҳ баданга гоҳ боғланиб, гоҳ ажралиб туради. 4. ¤лгандан кейин барзахда боғланиши. Агар руҳ бадандан ажралиб чиқса ҳам, уни бутунлай тарк этмайди. Балки, зарур вақтида қайтиб туради. Ҳадисларда салом берувчи салом берганда, жанозага келганлар кўмиб бўлиб қайтиб кетаётганларида, ковушларидан овоз чиққанда ўлик эшитиши баён қилинган. Шунга ўхшаш ҳолларда руҳни қайтиши хос бўлиб, тирилиш учун эмас бошқа нарсалар учундир. Қиёмат кунидан олдин баданга ҳаёт қайтиб кирмайди. 5. Қиёмат кунги боғланиш. Унинг баданга бу боғланиши энг мукаммал боғланишдир. Чунки, бу боғланишдан кейин бадан ўлимни, уйқуни ва бузилишни қабул қилмайди. Буни яхши англаб олинг, сиздан кўпгина ишколларни кетказади. Иккинчидан: Қабрдаги савол, Ибн Ҳазм ва бошқалар айтганидек, фақат руҳнинг ўзидангина бўлмайди. Ёки бошқалар айтганидек, баданнинг ўзидангина бўлмайди. Чунки, саҳиҳ ҳадислар бу икки гапни ҳам рад қилади. Аҳли сунна ва жамоа иттифоқ қилганларидек, қабр азоби ва неъмати ҳам руҳга, ҳам баданга баробар бўлади. Учинчидан: Қабр азобидан мурод барзах азобидир. Ҳар бир ўлган одам, азобга лойиқ бўлса, қабрга кўмилса ҳам, кўмилмаса ҳам, ўз насибасини тортади. Йиртқичлар еб кетса ҳам, куйиб кул бўлиб, ҳавога учиб кетса ҳам, осилса ҳам, ғарқ бўлса ҳам барибир. Қабр аҳлларига етган азоб, уларнинг ҳам руҳу баданларига етади. Ибораларда қабр ва дафнни зикр қилиш эса ғолиб ҳолат эътиборидан бўлган. Бас, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларидаги муродни фаҳмлашда ҳаддан ошмаслик ва камчиликка йўл қўймаслик вожибдир. У кишининг каломлари эҳтимолидан узоқ нарсага бурилмаслиги ва ўзлари қасд қилган ҳидоят ва баёндан камситилмаслиги лозим. Кўплаб залолатга кетишлар Аллоҳнинг муродини ва Унинг Расулининг муродини нотўғри фаҳмлаш туфайли ҳосил бўлгандир. Исломда пайдо бўлган ҳар бир бидъат ва залолатнинг асли шудир. Диннинг аслидаги ва фаръидаги ҳар бир хатонинг асли шудир. Тўртинчидан: ¤лимдан сўнг қиёматгача руҳларнинг қароргоҳи ҳақида. Бу ҳақидаги гаплар ўн тўрттадан иборат бўлиб, хулосаси, руҳлар барзахда турли даражада бўлурлар: 1. Баъзи руҳлар олий тўпда, юксак иллийинда бўлади. Булар Пайғамбарлар соллаллоҳу алайҳи васалламларнинг руҳларидир. Уларнинг даражалари ҳам турлича бўлади. 2. Бандалар ҳақидан қарздор бўлмаган шаҳидларнинг руҳлари жаннатда хоҳлаган жойларига эркин бориб юрадиган яхши қушлар жиғилдонида бўлади. 3. Баъзи руҳлар жаннат эшиги олдида ҳибсга олинган бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида: «Соҳибингизни жаннат эшиги олдида ҳибсга олинган ҳолда кўрдим», деганлар. 4. Баъзи руҳлар қабрида ҳибсга олинган бўлади. 5. Баъзилари ерда ҳибсга олинган бўлади. 6. Баъзилари зинокор эр-аёллар таннурида бўлади. 7. Баъзилари қон дарёсида сузиб, тош ютиб юради. Буларнинг ҳаммасига суннатдан далиллар бор.

Топ рейтинг www.uz Openstat