Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кафан ҳақида

17:07 / 04.06.2016 | Abdulaziz Ahmadjonov | 1664

Ассалому алайкум! Кафанга дуо ёзиш мумкинми?
Бир отин ойига кафанлик олиб борса араб ҳарфларида дуо (номи «Қиёматлик» ми Валлоҳу Алам) ёзиб бeрар экан. Бу иш шариатга мувофиқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу шариатга зид амалдир. Чунки инсон маълум бир муддатдан кейин чирийди ва қабрнинг ичи ўта даражада бадбўй ҳолатга келади. Шариат ундай бадбўй жойга Аллоҳ таолонинг исмлари ёки Қуръони карим оятларини қўйишдан манъ қилган. Ҳаттоки нажосат бор жойда Аллоҳ таолони зикр қилиш улкан гуноҳ ҳисобланади. Баъзи уламолар “бундай қилиш куфр бўлади” деган гапни ҳам айтганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat