Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

тўгри йўл

00:00 / 18.07.2009 | eski savollar | 686
Ҳазрат, билишимча инсонлга шариатда то'г'ри ё'лни ко'рсатувчи шахсл ҳозирда дин олимларидир. ундай олимлардан ман сизни биламан. Сиз албатта Аллоҳнинг китоби асосида бир фатво берасиз. Мани олдинги саволга берган жавобиз тушунарсиздир. Илтимос тушунтириб ёритиб берин. Ота онам уйлантирамиз деб турибдилар, майли уйландимам дейлик, ликин ҳотинимга қандай муҳаббат уйг'онсин ко'нглимда уятли бо'лсада бошқа о'г'ил болани севиб қолган бо'лсам. Агар ман бу гапларимни бошқа инсонга айтсам устимдан родса кулади, мазаҳ қилади. Бекорга сизга ёзаёйганим ё'қ. Аллоҳ муҳҳабат диган туйг'уни берди аммо бу муҳаббат қанақанги муҳаббат бо'лдики ман о'г'ил болани севиб қолсам. бу дунё тилида бир кассалик. Ислом назарида қанақа. "Танбеҳул гофилин" китобиниг адашмасам зино бобидаги Пайг'амбаримиз с.а.в нинг : АГАР ЛУТ ҚАВМИ ИСҲИНИ ҚИЛГАН КИСҲИНИ КО'РСАНГИЗ УЛАРНИНГ ИККИСИНИ ҲАМ О'ЛДИРНГЛАР. гапларига то'г'ри келмаяптими

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Тушунарсиз савол берсангиз ўзига яраша жавоб олган бўласиз. Сиздаги нарса оғир дард. Буни муолажасини қилиш керак. Лут қавмининг ишини қилган одам жуда катта гуноҳ қилган бўлади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни Лут қавми амалини қилаётганда топсангиз қилувчини ҳам, қилинувчини ҳам ўлдиринг», дедилар».Ҳадисдаги Лут қавми амали, дегани ливота, эркак кишининг эркак кишига жинсий алоқа қилишидир. Бу ифлос иш биринчи бўлиб Лут аҳлининг кофир қавмларидан чиққани учун шу ном аталиб қолган. Бу иш энг разил ва энг бемацни жиноятдир. Бу ишни фақат одамгарчилик эмас, балки ҳайвонлик доирасидан ҳам чиққан маҳлуқгина қилиши мумкин. Чунки, ҳеч қандай ҳайвоннинг эркаги эркагига жинсий яқинлик қилгани кузатилган эмас. Ушбу ишни биринчи бўлиб қилган қавм, Лут қавмига Аллоҳ таоло энг ашаддий азобни берган. Уларни ерга ютқазиб юборган. Осмондан устларига тош ёғдирган.Моликий ва Ҳанбалий мазҳаби уламолари ушбу ҳадисга амал қилиб, ливота қилувчи ким бўлишидан қатций назар ўлдирилиши шарт, дейдилар. Саҳобалардан Абу Бакр, Умар, Али, Ибн Аббос розияллоҳу анҳулар ҳам шу фикрда бўлган эканлар.Ливота қилган ким бўлишидан қатъий назар қатл қилиниши керак, деган уламолар ливотачини қатл этишга далил ва ҳужжатларга суянган ҳолларида тўрт хил йўл билан қатл қилишни ихтиёр қилганлар: 1. Ҳазрати Абу Бакр ва Ҳазрати Али розияллоҳу анҳулар ливотачи, қилич билан бошини танасидан жудо қилиш керак деганлар.2. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу, Молик ва Аҳмад розияллоҳу анҳулар, тошбўрон қилиб ўлдириш керак, деганлар.3. Моликий мазҳаби эса, баланд жойдан ташлаб ўлдириш керак, деганлар.4. Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу, ливотачини деворнинг остига ётқизиб туриб, устидан деворни ағдариб юбориш керак, деганлар.Эцтибор берадиган бўлсак, Аллоҳ таоло Лут қавмини ушбу азобларнинг барчасига дучор қилгандир.Шофеъий мазҳабида эса, ливотачининг жазоси худди зинокорнинг жазосига ўхшайди, дейдилар. Бикр бўлса, дарра урилади, нобикр бўлса, тошбўрон қилинади.Ҳанафий мазҳаби эса, ливота қаттиқ ва шармандали гуноҳ эканлигида ҳеч шубҳа йўқ, лекин у зино эмаслиги ҳам мацлум. Шунинг учун, ливотага зинонинг азобини қўллаб бўлмайди. Ливота учун тацзир берилади дейдилар.Ҳар мазҳаб ўз фикрини тасдиқлаш учун ҳужжат ва далилларни келтиришади. Замондош уламоларимиз биринчи мазҳабни рожиҳ дейишади. Термизийнинг ривоятида: «Албатта, ўз умматим учун энг қаттиқ хавф қиладиганим нарса, лут қавмининг ишидир», дейилган.Чунки, бу қабиҳ иш улкан зарарлар келтириши турган гап. Шунинг учун, бу ишдан ҳазар қилмоқ керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat