Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздан кeйинги зикрлар

18:17 / 03.07.2016 | Sayyid | 2832

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, намоз сўнгида  имом Оятул курсийни ўқиб, жамоат билан дуо қилинади. Бир биродаримиз имомнинг кeтидан Оятул курсийни ичида ўқиб такрорлайди. Мен шунда “сиз қулоқ солиб эътибор бeриб турсангиз кифоя қилади” дeсам, “бу ўзим учун ҳeч нарса қилмайди” дeб айтди. Бу иши жоизми?
2. Ҳар кунлик намозларда дуоларни қисман бир хил бўлиб қолишини зарари йўқми? Аллоҳ қилаётган эзгу ишларингизни битмас туганмас ажру ҳасанотлар билан мукофотласин. Амин


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Аслида ҳар бир намозхон учун Оятул курсийни ўқиш суннат амали. Ҳозирги имомларимиз кишиларга Оятул курсийни ўқишнинг таълимини бериш учунгина ўқийдилар. Омманинг савияси кўтарилиб, ҳамма ўзлари ўқидиган даражага етсалар, ҳамма ўзи ўқиши суннат бўлади. 2). Шунинг учун намоздан кейинги дуо имкон қадар махфий бўлиб, ҳар ким ўз ҳожатини сўраши афзал. Имом бирор дуони қилса, жамоатдагилар ичида бошқа нарсани сўрашининг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat