Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза бузилиши ҳақида

10:14 / 15.06.2016 | farkhodjon | 1185

Ассалому алайкум! Рамазон рўзасини тутишни ният қилиб тутяпман, ишимнинг тақазоси билан қайноқ ёғда хамир қовуришимга тўғри кeляпти. Саволим шуки, ёғдан чиқаётган ҳидга рўза очилиб кетмайдими? Ёғ тутамайди фақат ҳиди бор. Жавобингиз учун раҳмат, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Томоғидан тутун, буғ ўтган кишининг рўзаси очилмайди. Чунки бундан сақланиш қийин. Агар қасддан киргизса очилади. Атир ҳидлаш билан рўза очилмайди. Қасддан ҳидласа ҳам. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat