Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳалладаги аёллар

10:53 / 16.06.2016 | Бахтиёр | 3297

Ассалому алайкум! Маҳалламиздан шаҳар кўчасигача чамаси 10 минутлик йўл. Қўшнимиз аёлининг рўзғор ташвишларида кўчага чиқаётганлигини кўриб, машинамда тўхтаб олиб кетмоқчи бўлдим-у, номаҳрам аёл бўлганлиги учун индамай тўхтамай ўтиб кетдим. Шу ишим тўғрими ёки шаҳаргача олиб кетганим савоблироқмиди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ёнингизда бирор маҳрамингиз, ёки уларнинг маҳрамлари бўлса жоиз. Ёлғиз ҳолатда бўлсангизлар жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :

 ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يخلون بامرأة ليس معها ذو محرم منها، فإن ثالثهما الشيطان

“Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса, бегона аёл билан унинг маҳрамларисиз ҳоли қолмасин. Чунки уларнинг  учинчиси шайтон бўлади” деганлар. (Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat