Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофирми?

19:23 / 16.06.2016 | Abdulloh ibn Islam | 1099

Ассалому алайкум! Бир биродаримиз ҳозирда юз келаётган ҳолати юзасидан савол бор эди: Биродаримиз бир шаҳарда доимий муқим яшайди. Иши ҳам оиласи ҳам шу ерда. Лекин ишхонасидан орасидаги масофа 1153 км бўлган бошқа давлатга 2 ойлик махсус топшириқ билан жўнатилган ва янги шаҳарда 2 ойга уй-жой ижарага олган. Аммо тез-тез муқим яшайдиган шаҳрига, оиласи олдига келиб туради. Ҳар сафар якшанба куни муқим яшайдиган уйидан бошқа давлатга кетиб турганда: 2-ҳафтанинг жума куни яъни 12 кундан кейин уйига қайтиб келишни ният қилади ва келади. 2 кун туриб яна якшанба куни иши бор давлатга қайтиб кетади. Бу ҳолат икки ой давом этади. Мана шу ҳолатда у киши мусофир саналадими? Яъни намозларни қаср ўқиб, рўза тутишни кейинги қолдирса бўладими?
2. Агар мусофир саналмаса намозларни уйидан бошқа давлатдаги уйига боргунга қадар бўлган йўлда қаср ўқийдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қаерда бўлса ҳам, бир жойда 15 кун туришни ният қилса ва орада сафар масофасича жойига сафар қилиб келиш режасида бўлмаса, ўша жойда муқим ҳисобланади. Акс ҳолда мусофир ҳисобланиб, йўлда ҳам, турган жойда ҳам намозларини қаср қилиб ўқийди ва мусофирга берилган имтиёзлардан фойдаланса бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat