Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оғиз очиш

07:48 / 18.06.2016 | Khusen | 863

Ассалому алайкум! Мен АҚШда юк машиналари хайдовчисиман. Баъзи бир штатдан бошқа штатга борсам, соат ўзгариб, кун ҳам узунлашади. Қачон оғиз очишни билмай қоламан. Шунга аниқлик киритсангизлар. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Борган жойингизни вақти билан очасиз. САВОЛ: Бир шаҳарда бўла туриб баландда турган киши билан пастда турган кишининг рўза очиш вақтида фарқ бўладими? ЖАВОБ: Рўзани очиш ёки очмаслик, қуёшни ботган-ботмаганлигига боғлиқдир. Тақвимларда ёзилган вақтлар фақатгина пастдаги кишилар учундир. Шунинг учун баланд уйда яшовчилар ёки минора, тоғ каби баланд жойда турганлар, пастдаги кишилар билан бир хил вақтда оғиз очмайдилар. Балки турган жойларида қуёш ботганига гувоҳ бўлсаларгина оғиз очадилар. Жумладан самолётда кетаётганлар ҳам вақт эътиборидан эмас, балки қуёш ботганига қараб оғиз очадилар. وَمَنْ كَانَ عَلَى مَكَان مُرْتَفِعٍ كَمَنَارَةِ إسْكَنْدَرِيَّةَ لَا يُفْطِرُ مَا لَمْ تَغْرُبْ الشَّمْسُ عِنْدَهُ وَلِأَهْلِ الْبَلْدَةِ الْفِطْرُ إنْ غَرُبَتْ عِنْدَهُمْ قَبْلَهُ وَكَذَا الْعِبْرَةُ فِي الطُّلُوعِ فِي حَقِّ صَلَاةِ الْفَجْرِ أَوْ السُّحُورِ Искандария минораси каби баланд жойда турувчи қуёшни ботганини кўрмасдан ифторлик қилмайди. Ҳолбуки шаҳар аҳлига ундан олдин қуёш ботганлиги учун ифторлик қилиш жоиз бўлган бўлсада. Бомдод намозини ўқиш ва саҳарлик қилишда субҳи содиқ киришлигидаги эътибор ҳам шунингдекдир. (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat