Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилавий жамғармадан закот

08:01 / 18.06.2016 | Akmalkhuja | 1180

Ассалому алайкум! Биз оиламизда онам, мен, укам ойлик пулимизни бир жойга эгамиз. Ўша пул нисобга етган. Мен ўша йиғилган пулдан закот берилади деб ўйлардим. Аммо пул айнан бир кишига тегишли бўлиши керак экан. Йиғилган нисобга етган пулда кимни пули канча эканини билмаймиз. Бундай ҳолда йиғилган пул учга бўлиниб, ўшанда ҳам нисобга етса закот берилар экан. Лекин бизда учга бўлинса нисобга етмайди. Саволим қуйидагича: Бундан буёғига закот масаласида чалкашмаслик учун ҳозирдан учга бўлиб олиб, алоҳида йиғайликми?
Биз ҳали оилалик эмасмиз, алохида йиғиш муносабатларга таъсир этмасмикин деб қўрқаман. Ким кўп пул топаётгани сабабидан. Ёки шунақа ўртада йиғиб, ҳар йили учга бўлиш керакми? Лекин бунда кимнидир пули нисобга етганини билиб бўлмайди. Менга тинчлик бермаётган нарса йиғилган пулда мен қўшган улуш нисобга етган бўлиши мумкин деган фикр. Лекин қанчалигини билмайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Савол: Бир кишини тўртта ўғли уйланиб, барчаси биргаликда истиқомат қиладилар ва уларнинг даромадлари хар ҳил бўлиб, бор топганларини оталарига олиб келиб берсалар. Отаси эса, ўғиллари томонидан келтирилган пулга уй-жой қурган бўлса, ўша мол-мулкда ширкати амлокда шерикмилар ёки йўқми? Жавоб: Ота-болалар барчаси бирга яшашиб, топганларини оталарига келтириб беришса, тўпланган маблағдан қурилган уй-жойнинг барчаси отаники, ҳисобланади. زَوَّجَ بَنِيهِ الْخَمْسَةَ فِي دَارِهِ وَكُلُّهُمْ فِي عِيَالِهِ وَاخْتَلَفُوا فِي الْمَتَاعِ فَهُوَ لِلْأَبِ وَلِلْبَنِينَ الثِّيَابُ الَّتِي عَلَيْهِمْ لَا غَيْرُ “Бир киши бешта фарзандини ўз уйига уйласа, барчаси отасининг қарамоғида бўлсалар ва кейинчалик мол-мулкда тортишиб қолсалар, мол-мулкнинг барчаси отаники ҳисобланади. Фарзандларга эса, устилариданги кийимлардан бошқа бирор нарса тегишли бўлмайди” (Роддул муҳтор). Савол: Ака-ука биргаликда тижорат қилсалар закотларини қай тарзда адо қиладилар? Жавоб: Аввало шуни билиб олиш керакки, кимнинг моли қанча эканлиги маълум бўлиши керак. Ака-укаларнинг тижоратдаги ўринлари ҳам маълум бўлиши керак. Масалан, ака-ука тижоратда бир-бирига мулки ва фойдаси тайин бўлган шерикми ёки мулк бирига тегишли бўлиб, бошқаси унга ишчими? Чунки, закот ҳар бир кишининг ўз молидан адо қилиниши шартдир. Шу нарсалар маълум бўлганидан кейин кимнинг моли нисобга етса, ўша кишининг зиммасига закот бериш вожиб бўлади (Опке масаил унка ҳал). Савол: Эр-хотин биргаликда тижорат қилсалар закотларини қандай адо қиладилар? Жавоб: Аввало эр-хотиннинг мулки аниқ тайин қилинган бўлиши лозим. Чунки, икковларидан бирлари вафот этса, тақсим қилинадиган мерос тайин бўлишлиги шарт. Агар ажратиб тайин қилиб олмаган бўлсалар, у ўртадаги молни икки томонга тақсимланганда ҳар бирига нисоб миқдорича мол тегса, икковларига ҳам закот лозим бўлади. Агар тақсим қилинса, иккалаларига теккан улуш белгиланган закот нисобига етмаса, у ҳолда закот бермайдилар (Опке масаил унка ҳал). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat