Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳарлик вақти

11:49 / 19.06.2016 | muhammadortiqali | 1243

Ассалому алайкум! Саҳарликни тақвимдан бир нeча дақиқа кeйин тўхтатса бўладими? Масалан 3:10 бeлгиланган, мeн 3:13да тўхтатсам кароҳият eтмайдими? Ёки дақиқасини дақиқасига қўйиш шартми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Вақтига етказмай еб-ичишдан тўхтса эҳтиёт тарафи олинган бўлади. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 187-оятида марҳамат қилади: وَكُلُواْ وَاشْرَبُواْ حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمُ الْخَيْطُ الأَبْيَضُ مِنَ الْخَيْطِ الأَسْوَدِ مِنَ الْفَجْرِ Тонг пайтида сизга оқ ип қора ипдан ойдинлашгунча еб-ичаверинг. Сўнгра рўзани кечасигача батамом қилинг.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Шунингдек кўплаб мутавотир ҳадислар орқали бамдод вақти киргунича саҳарликни тугатиш кераклиги айтилган. Расадхоналар орқали белгиланган бамдод вақти киргунича бўлган вақтгача кечиктирмаслик керак. Ундан ўтказиб юбориш умуман жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat