Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат олиш ҳақида

12:43 / 19.06.2016 | ural | 1095

Ассалому алайкум! Оғиз қўйиб ичилган сувдан таҳорат олса бўладими? Кeйин ранги ўзгарган сувданчи? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бўлади. ТАҲОРАТГА ЯРАМАЙДИГАН СУВЛАР Дарахт ёки мевадан сиқиб чиқарилган ва қурбатга ёки бетаҳоратликни кетказиш учун ишлатилган сув ила таҳорат қилинмайди. Демак, уч хил сув билан таҳорат ва ғусл қилиб бўлмайди. 1. Дарахт (ўсимликлар) ёки мевадан сиқиб чиқарилган сув. Дарахт, турли ўсимликлар, мевалар, полиз махсулотла-ридан сиқиб чиқарилган сувнинг тўлақонли сув эмаслиги ҳаммага маълум. Мусаннифнинг «сиқиб чиқарилган» сўзидан сиқиб эмас, масалан, кесиб қўйилганда оқиб чиққан сувлар мустаснодир. 2. Қурбат учун ишлатилган сув. Бунда таҳорати бўла туриб, савоб учун яна таҳорат қилиш кўзда тутилган. 3. Бетаҳоратликни кетказиш учун ишлатилган сув. Яъни таҳорат ва ғуслга ишлатилган сув. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat