Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бамдод, шом намозлари казо булиб колиши вакти.

00:00 / 23.07.2009 | eski savollar | 7346
Устоз! Бамдод намози хозирда ёзда кун узун пайтда фарзнинг вакти 04[суп]15[/суп]да укилади, шом намозига эса 19[суп]55[/суп]да такбир айтилади. 1 ойда урта хисобда 2 маротаба бамдод намозини вактида адо этишликка Раббим насиб этмаяпти. Аузу билляхи! Астагфируллох! Савол:1) Бамдод намозини укиб олиш вакти ёзда неча дакика, кишда неча дакика? (масалан: ёзда 04[суп]15[/суп] булса 04[суп]45[/суп]гача ёриклик булиб лекин куёш чикмагунча?).2) Шом намозини укиб олиш вакти ёзда неча дакика, кишда неча дакика? (масалан: ёзда 19[суп]55[/суп] булса 19[суп]25[/суп]гача куёш ботган томонда озгина ёриклик илФанса бас, укиб олса булади деб этишган эдим?).Аллохим барча намозларимизни вактида адо этишликка насиб этган булсин. Омин. Аллоху акбар.Субханаллохи!!! Ла хавла вала куввата илла билляхиль алиюл аъзим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намоз вақтлари ҳақидаги фиқҳ китобларида келтирилган маълумотларни яхшилаб ўрганиш керак.Бомдоднинг вақти уфқда кўндаланг бўлган фажрдан бошлаб то қуёш чиққунчадир. Пешиннинг вақти ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгунча. Завол пайтидаги соядан бошқа. Бир ривоятда бир баробар дейилган. Асрнинг вақти ўшандан қуёш ботгунча. Шомники ундан то шафақ ғойиб бўлгунча. У қизғишликдир ва бунга фатво берилгандир. Хуфтон ва ундан кейин Витр мазкур вақтдан то фажргачадир. Иккисига бир хил. Фажрни оқарганда бошлаш мустаҳабдир. Токи қирқ оятни тартил қилишга ва таҳорати йўқлиги зоҳир бўлиб қолса яна қайтаришга имкон бўлсин.Ёзда Пешинни кечга суриш мустаҳабдир. Асрни ҳам модомики, қуёш ўзгармаса. Шунингдек, Хуфтонни кечанинг учдан биригача ва уйғонишга ишончлилар учун Витрни охиригача.Қишда Пешин ва Шомни эрта ўқилади. Булутли кунда Аср ва Хуфтонни эрта ўқилади. Иккисидан бошқани кеч ўқилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat