Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза ҳақида

08:35 / 21.06.2016 | Kamronbek | 759

Ассалому алайкум! Устозлар рўза айёмини бошида 3 кун, ўртасида 3 кун ва охирида 3 кун тутса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда одамлар орасида шу гап пайдо бўлди. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 185-оятида марҳамат қилади : فَمَن شَهِدَ مِنكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ «Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин». Ким ушбу Рамазон ойига соғ-саломат етса, Рамазоннинг янги ойи шоҳиди бўлса ёки Рамазон ойи бошланганининг хабари унга етса, рўзасини тутсин. Бу фармон умумийдир...(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Оят ва мутавотир ҳадисларда тутилиши фарз бўлган рўза тўлиқ бир ой эканлиги зикр қилинган. Ким бундан бошқа гапни айтса, иймонига футур етади. “бошида 3 кун, ўртасида 3 кун ва охирида 3 кун тутса бўлади” деган гап фарзни инкор қилишга кириб қолади. Бу эса иймонга зиддир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat