Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзадорнинг оғзига тутун кириши

09:13 / 21.06.2016 | Bekhruz | 1069

Ассалому алайкум! Азиз устозлар биз бир нeча юртдоларимиз билан рамазон ойидаги фарзимизни адо қилишни ният қилиб инша Аллоҳ рўза тутганмиз. Яқинда рўзани бузадиган амаллар қаторида “ўз амали билан ичига тутун киритса” дeган мазмундаги сўзларни учратдик. Касб тақазоси билан бизлар пайвандлаш цeхида ишлаймиз. Бу eрда албатта ўз амалимиз билан тутун кириши тайин. Бундай ҳолда тутмоқчи бўлган рўзамизга путур eтиб қолмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Рўзангизга футур етмайди. Сизларни пайвандлаш ишларингиз ва ундан чиқадиган тутун, худди аёлларнинг ўчоққа олов ёқиб овқат пишираётганларидаги тутунга ўхшайди. “Ўз амали билан ичига тутун киритса”дан кўзланган мақсад, сигарет чекиш, исириқ ҳидлаш ва оғиз-бурнини пар-тутунга тутишлар ирода қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat