Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ЁШ БОЛАЛАРНИНГ САВОДИ ТУГРИСИДА

00:00 / 24.07.2009 | eski savollar | 572
Ассалому алайкум Шайх хазратлари.Сизга мурожат килишимни боиси шуки,угилларимни саводи мени ташвишга солаяпти.Биз оиламиз билан Андижонда турамиз.Катта опок дадаларимиз Хужаободлик Мулла Журавой деган киши эди,саводлари уткир,Куръонни арабий укиб тафсир этар эканлар.Лекин шуниси ачинарлики,угилларидан биронтаси хам у кишини йулидан кетмаган,хозирда айтаётган угиллар у кишига чевара булади,бири 16 ва бири 9 ёшда.Отамиз хатто намоз укимайдилар.Намозларимда у кишига Аллохдан инсоф тилайман.Угилларим албатта икала Дуне саводини олишини истар эдим,шунга кура бизни якин уртамизда каерда улар куръон буйича савод олиши мумкин,кимни тавсия этасиз.Хозирги кунда жуда купчилик укитишдан куркади,билса хам билмайман дейди.Шунга кура менга биронта корини тавсия этишингизни истар эдим.Мени озгина бу буйича саводим бор,лекин уларни эркак киши ургатгани маъкул деган фикрдаман.Кодиржон билан Сирожиддинларим катта кори булиб етишишларини жуда хохлардим.Албатта сизни жавобингизни кутиб коламан деб Зарифа Андижондан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жуда тўғри айтасиз! Илмсизлик барча бало – офатларнинг боши. Кишилар, хусусан, ёшлар ўзининг мусулмон эканидан келиб чиқиб, динини ўрганишни истайди. Ҳеч нарсани билмагани учун ким нима деса, шуни дин деб қабул қилади. Бундан турли тарафлар фойдаланиб қолади. Бу ҳолатни тўғри йўлга солиш учун истаганларга ҳақийқий исломдаги тарбияни бериш керак. Агар истаганлар бир хил тарбияни тўғри тарзда, бир хил китобдан, дарсдан ва устозларданўрганиб турсалар, жуда яхши бўлади. Турли ғаразгўларнинг гапига ҳеч ким қулоқ осмай қўяди.

Топ рейтинг www.uz Openstat