Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз қазо бўлишига сабаб бўлмоқда

08:03 / 17.02.2017 | Azamat | 1098

Мен ишлайдиган жойда, 70-80 та одам ишлайди, шулардан саноқлигимиз(8 киши), қўлимиздан келганча, ҳеч кимга билдирмай намоз ўқиймиз. Битта кичкинагина хонада, галма-гал кириб чиқамиз, лекин орамизда бир дўстимиз, жуда узоқ намоз ўқийди. Мисол учун, Пешин намозини 40 минутгача, Аср 30 мин. Хона битта бўлганлиги сабаблик, навбат йиғилиб кетади. Ўша одам сабаб, 4-5-6-7-8-келиб қолган одам иш жойига қайтиши кераклиги учун намози қазо бўлиб қолган сабаблари ҳам бўлди. Иш жойидан 20-30 минутга кетиш мумкин. Келишиб кетма-кет боришни ҳам иложи йўқ, ҳаммамиз ҳар хил отделда ишлаймиз. Тушлик вақтимиз ҳам ҳар хил. Биз у одамга шароитни тушунтирдик, жой битта, намозхон 8 та. “Уйингизда бўлса ёки охирги бўлиб ўқисангиз бошқа гап, лекин бу ерда унақа шарт-шароит йўқ” дедик. Самараси бўлмади ва бўлмаяпти. Агар у одам бошқаларни намозларини қазо бўлишига сабаб бўлиб тўғри иш қилаётган бўлса бизга, агар нотўғри иш қилаётган бўлса у кишига насиҳат қилсангиз. Биз ҳаммамиз Телеграммдаги каналингизга аъзомиз, илтимос саволимизга телеграммда жавоб берсангиз. Олдиндан раҳмат. Саволимни тушундингиз деган умиддаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У киши хато иш қилаётган экан. Хусусан олаётган маошига ҳам шубҳа аралашади. Чунки иш вақтини одатий миқдордан ортиқча хусусий ибодатига сарфлашига ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat