Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб дўкони

08:16 / 23.06.2016 | AAA | 845

Ассалому алайкум!Ҳилол-нашрининг марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг улкан илмий меросларини ёйишга хизмат қилаётган дўконлари сони яна биттага кўпайганини биз мухлислар рамзон туҳфаси сифатида қабул қилдик. Бунинг мамлакатимиздан ташқаридалиги хурсандчилигимизни оширди. Юртимизнинг кўплаб вилоятларида бундай китоб дўконлари фаолият олиб бораётган бир пайтда, айрим вилоятлар бундан мосуво қолмоқда. Бу эса ўша вилоятлардаги китобхонларга китобларнинг етишмаслиги, нархларнинг қимматлиги каби айрим ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Бундай ноқулайликларни олдини олишга қаратилган чоралар кўрилмоқдами? Ҳилол-нашри дўконлари фаолиятини вилоятларда янада кенгайтириш режада борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳозирда вилоятларда филиал очиш режамиз йўқ. У ерларда фаолият олиб бораётган ёки янги очилаётган китоб дўконлар билан ҳамкорлик қилиб ишлашни режа қилганмиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat