Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биргаликда экин экиш

16:51 / 23.06.2016 | Дилшод Рахматов | 1403

Ассалому алайкум! Бир қишлоқдаги дўстим ерни ижарага олиб, хашак учун маккажўхори экишни таклиф қиляпти. Ўзини маблағи йўқлиги учун 2 гектар ерга кетадиган харажатни мендан сўраяпти. 1 гектарни ўзи учун, 2-гектарни биргаликда экин экиб, фойдани тенг бўламиз деяпти. Ҳамма меҳнатни ўзи қиладиган бўляпти. Шундай ҳолда шариатимиз бўйича пул берса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизларни бу келишувларингизни шариатда музораъа дейилади. Уни 7 хил кўриниши бор. 1-ер ва уруғ бир кишидан, хукиз ва ишлаш иккинчи кишидан. Бу дуруст. 2-ер бир кишидан, қолган ҳамма нарса иккинчи тарафдан. Бу дуруст. 3-меҳнат бир кишидан, қолгани иккинчи тарафдан. Бу дуруст. 4-ер ва хўкиз бир кишидан, уруғ ва меҳнат иккинчи тарафдан. Бу дуруст эмас. 5-хўкиз ва уруғ бир кишидан, ер ва меҳнат иккинчи тарафдан. Бу дуруст эмас. 6-хўкиз бир кишидан, қолган ҳамма нарса иккинчи тарафдан. Бу дуруст эмас. 7-уруғ бир кишидан, қолган ҳамма нарса иккинчи тарафдан. Бу ҳам дуруст эмас. Сиз тақдим қилган маълумотга кўра сизларнинг келишувингиз 5-кўринишида экан. Бу жоиз эмас. Жоиз суратларини танлаб олинглар.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat