Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Баракадан қайтиш

11:36 / 26.06.2016 | Azizbek | 2853

Ассалому алайкум! Бераётган жавобларингиздан миннатдорман! Шундай ҳолатларга дуч келяпмиз: Бир йигит билан уй савдо қилиб барака қилдик. Ундан аввал у йигит анча обдон ўйлаб кейин барака қилган эди. Айтмоқмичанки, савдоимиз шошма шошарлик билан бўлмади. Баракамиздан сўнг 2 кун ўтар ўтмай келишилган нархдан паст беришини акс ҳолда савдодан қайтаман деб туриб олди. Бахонаси шу эдики, “мен қўлимни бермаган эдим ва бунга ота-онам қарши чиқди” деб туриб олди. Яна ишонч билан айтдики, “ўзимни диний томондан ҳам оқлай оламан” деди. У лафзи билан савдо қилган эди. Бу иш тўғрими?
Инсонлар учун баракадан қайтиш, лафздан қайтиш оддий ҳолатга айланмоқда. Бу мавзу бўйича уламоларимиз нима дейишган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўзингиз ёзганингиз каби улар ўз байъларидан қайтганларидан кейин барака ҳам топмайдилар. Агар ҳолат сиз айтгандек бўлса, “ўзимни диний томондан ҳам оқлайман” деган гапини шариат оқламайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat