Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат

12:44 / 26.06.2016 | Abdulloh | 2453

Ассалому алайкум! Менинг чап қўлимни бахтсиз ходиса туфайли докторлар билагимдан кесиб ташлади. Эди мен таҳорат қилмоқчи бўлсам истинжо ва бурун қоқишни ўнг қўлимда қилсам бўладими?  Бир қўлда бошга қандай масҳ тортисам бўлади? Чап қўлимга периваскани устидан масҳ тортиб қўйсам бўладими? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нарса беҳикмат бўлмайди. Инсонга санчилган зирапча эвазига ҳам Аллоҳ таолонинг хузурида улкан ажрлар бор. Зарурат юзасидан ўнг қўлни ишлатиш жоиз. Одатда икки қўл билан масҳ тортгандагидек масҳ тортилса, бир қўл теккан жойлар билан масҳнинг фарзи адо бўлади. Перевязканинг ҳамма жойига масҳ тортишингиз кифоя қилади. Яъни оёққа кийилган маҳсига масҳ тортишда тепа қисмига тортилган масҳ кифоя қилади. Жароҳатларда эса ҳамма жойига масҳ тортиш фарз ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat