Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибога ҳисса қўшган бўлмайманми?

09:07 / 28.06.2016 | Саййид Авлод Наслий | 2673

Ассалому алайкум! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ижодкорлари. Устозимиз Ҳазратимдан мерос бўлиб қолган, ушбу «Зикр аҳлидан сўранг» номли китоб ва интрнет сайти хизмати, халқимиз учун илм манбаи бўлмоқда. Устозимиздан Аллоҳнинг Ўзи рози бўлсин ва қабрлари нурга тўлсин. Барчангизга Рамазон ойи баракотли бўлсин. Бир савол билан мурожааат қилмоқчи эдим. Мен оилада катта ўғилман, 4 нафар укам бор, оилаликман, ота-онам билан катта эшигимизда ўтираман. Ҳозирда бошқа янги чекка ажраб чиқиб яшашга муҳтожман, аммо янги уй олишга молиявий аҳволим танг. Шунинг учун ҳозирда ижарага уй олиб яшашим учун намунали уйлардан кредитга олган одамаларнинг уйини ижарага оламан десам, улар банкдаги кредитимизни ойма ой тўлаб борсангиз, электр ва газ хаққини тўлаб турсангиз майли дейишмоқда. Шунинг учун уларни кредитини миқдорича пулини мен ойма ой уларга ёки банкига тўласам мен уларнинг рибосига ҳисса қўшган бўлиб қолмайманми? Жавобингиз учун олдинда миннатдорчилик билдираман. Раҳмат…


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қўшган бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat