Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жоизми?

09:46 / 28.06.2016 | Otabek | 2236

Ассалому алайкум! Мен иқтисодчиман. Закот ҳақидаги китобларни ўқидик. Закот беришга иштиёқ бор. Лекин молимиз нисобга етмаган. Бир фикр ўйлантиряпти. Банкда омонат ҳисоб рақам очиб, эҳтиёжимиздан ташқари суммани омонатга қўйиб борсак (жамғариш ниятида, фоизидан умид қилмаган ҳолда), ҳисобимиз бўйича 2 йилда нисобга етадиган пул йиғса бўлади. Шунда фоизи ҳам 1 млн атрофда пул бўларкан. Фоизини эса савоб умид қилмаган ҳолда бирор талабани шартнома пулига ишлатса, ёки қишлоғимиздаги муҳтожларга берса бўларкан. Кейинги йилларда эса яна ҳам каттароқ суммадан ҳам закот (савоб умидида албатта) ва фоиз тўлови орқали мискинларга пул берса бўлади. Фоиз пули бизга ҳаром, лекин жамиятда унга ҳалол бўлган тоифалар бор. Жамиятдаги бир мусулмонга фойда бўляпти. Шу фикримиз тўғрими? Шундай йўл тутсак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Албатта у пул мискинларга ҳалол бўлади, лекин шу ишга сизни қўл уришингиз жоиз эмас. Аллоҳ таоло “Рум” сураси 39-оятида : وَمَا آتَيْتُم مِّن رِّبًا لِّيَرْبُوَ فِي أَمْوَالِ النَّاسِ فَلَا يَرْبُو عِندَ اللَّهِ وَمَا آتَيْتُم مِّن زَكَاةٍ تُرِيدُونَ وَجْهَ اللَّهِ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُضْعِفُونَ۝ 39. Одамларнинг моллари ичида зиёда бўлсин деб, рибо учун берган молингиз Аллоҳ ҳузурида зиёда бўлмас. Аллоҳнинг юзини кўзлаб берган закотингиз эса, бас, ана ўшалар бир неча баробар қилиб олувчилардир. «Рибо» ўзбек тилида «судхўрлик» деб юритилади. Рибо бир одам иккинчисига маълум миқдор пулни маълум муддатга, устига фоиз қўйиб қайтариши шарти ила беришидир. Бунда пул эгаси ҳеч қандай меҳнатсиз, фақат пул бериб тургани учунгина текин фойда кўради. Пул олувчи эса фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, белгиланган муддатда келишилган фоизни қўшиб, пулни эгасига қайтариши лозим. Бу нарса Исломда ҳаром қилинган. Рибо орқали одамлар пулларини зиёда қилишни истайдилар. Аммо Қуръони Карим бу ҳақда бошқача ҳукм айтмоқда: «Одамларнинг моллари ичида зиёда бўлсин деб, рибо учун берган молингиз Аллоҳ ҳузурида зиёда бўлмас». Аллоҳ таоло рибони ҳаром қилган. Ҳаром нарса эса қанчалик кўп бўлса ҳам, зиёда бўлмайди. Шунингдек, рибода савоб ҳам йўқ. Балки гуноҳ бор. «Аллоҳнинг юзини кўзлаб берган закотингиз эса...» «Закот» сўзи ўзбек тилида «покиза» ва «зиёда» деган маъноларни англатади. Дарҳақиқат, закоти берилган мол покизаланади ва Аллоҳ берган барака ила зиёда ҳам бўлади. Ўша закот берган одамлар: «...бас, ана ўшалар бир неча баробар қилиб олувчилардир». Шунинг учун рибо йўлига эмас, закот йўлига юриш керак.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat