Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Табиба аёл ҳақида

00:00 / 29.07.2009 | eski savollar | 863
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Биз томонда бир аёл бор. О'зининг айтишича табиба экан. Ро'йҳатдан о'тган табиба экан. У аёл аввал о'қитувчилик қилар экан. Ма'лум вақт илгари унга Аллоҳ томонидан бир фазилат берилибди. У табиба аёл олдига борган инсонларнинг дардининг сабабларини медитсина томондан ҳам, диний томондан ҳам (я'ни қандай гуноҳлари эвазига шу дардга чалинганини) аниқ айтиб берар экан. Мен о'зим ҳам дастлаб ишонмаган эдим, лекин о'зим бориб ко'рдим ва унинг гаплари то'г'рилигига ишондим. У қилган гуноҳларимни то'г'ри айтиб берди ва уни Аллоҳдан кечиришини ва дарддан қутулишни со'раб қайси оятларни о'қиш кераклигини айтиб берди. О'зининг айтишича у инсонларнинг дардини аниқ ко'рар экан, я'ни мисол учун юраги касал одам борса, юраги шундоққина унинг олдида турармиш. Унинг ҳар бир ташхиси жуда аниқ бо'лади. Ҳатто замонавий медитсина аниқлай олмаган касалликларни ҳам даволаган. О'ша одамларни о'зим ко'рганман. У одамларни текинга да'волайди. Ҳар ким ко'нглидан чиқариб эҳсон ташлаб кетади. О'зининг айтишича 6 ёшида Қур'онни ёд олган экан. Ҳар куни 200-300 та одамни қабул қилади. Уларни дардини сабабини ва чораларини айтади(аввало Аллоҳ билгувчироқдир). Ҳар бир гапида Аллоҳ номини тилидан қо'ймайди. Мен келажакни айтиб беролмайман дейди. Одамлар дардига нима сабаб бо'лаётганини, қайси гуноҳлари учун шу дардга чалинганини айтиб беради. Айтишича "одамлари"(айтишича аллоҳ томонидан берилган фазилат я'ни ко'зга ко'ринмас "одамлари") дардманд одамларни да'волар экан. Унинг ташхислари медитсина билан бир хил чиқади. Катта оператсияларга чақиришар ҳам эканлар. О'зи давлат ро'йхатидан о'тган экан. Ҳар бир гапини Аллоҳ Каломидан далиллар билан гапиради. Мен бу аёлни қо'лимдан келганча (о'з тасаввуримдагича) тасвирладим. Агар у аёл ҳақида ортиқча ёки камроқ ма'лумот берган бо'лсам Аллоҳнинг о'зи кечирсин. Сиздан со'рамоқчи бо'лганим шуки, Шайх ҳазратлари, бу аёл(агар эшитган бо'лсангиз Мадинабону тахаллусли аёл Фарг'она томонлардан)нинг қилаётган ишлари шариатга мос келадими, унинг олдига боришнинг айби ё'қми? Жавобингизни сабрсизлик билан кутаман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сизнинг ёзганларингиз асосида хулоса қиладиган бўлсак, энг кўп борса мазкура аёлни жун урган бўлади. Бошқа гап йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat