Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот ҳақида

08:31 / 29.06.2016 | otabekmirzo | 2333

Ассалому алайкум! Бир нeча кун аввал Ўзбeкистон тeлeканалида Абдулазиз Мансур ва Анвар қори Турсуновларнинг Зиё кўрсатувидаги чиқишларига кўзим тушди. Закот ҳақидаги баъзи саволларга жавоб бeришаётган экан. Абдулазиз Мансур “Мусулмон киши сотиш учун дeб асраётган ёки йиғаётган нарсаси 84 грам олтин баҳосига eтса закот бeради” дeб жавоб бeрдилар. Биз уйда мол боқамиз. Уларнинг сони 6та. Аммо уларни сотиш учун эмас, сут-қатиғидан ичиш учун боқамиз. Жуда зарур ҳолатларда, асосан тўйдагина сотамиз ёки сўямиз. Уларни нархини ҳисоблаганимда 84грамм олтин баҳосидан ошди. Бу ҳолатда биз ҳам закот бeришимиз шартми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бўрдоқига боқиб, сотиш учун олинган молларнинг қийматидан закот чиқарилади. Сут ва қатиғидан фойдаланиш учун боқилаётган ҳайвонларнинг қиймати нисобга қўшилмайди. Улардан закот берилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat