Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ассалому Алайкум

00:00 / 31.07.2009 | eski savollar | 1682
Ассалому Алайкум Устоз Оллоҳ юлида қилаётган ишларизга Оллоҳ ажру савоблар берсин омин. Бизлани ҳам дуо қилип туринг. Устоз сизга бир иккта савол билан мурожат қилмоқчи эдим бизниста Мошин олип сотиш мисол учун бир мошинно 10.000$ олип шуни устига қуйип сотса оладиган кишининг пули ҳаром булса сотувчини бундан ҳабари булмаса бунда нима қилгани жойиз,чунки ҳар ҳил одам олиши мумкин сотувчига Гуноз булмайдими? шуни тушинтирип берсангиз илтимос умуман мошин олип сотиш ҳалолми ёки ҳаром? саволим ноуринли булса ёки вақтизди олган булсам олдиндан узир сурайман олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Машина бўладими ёки бошқа нарса бўладими, шариат кўрсатмалари асосида бир нарсани олиб сотиш дуруст. Бир нарсани сотаётган одам харидорнинг топган пули ҳақида суриштириши шарт эмас. Бошқа диндаги кишилар билан ҳам савдо қилишга шариат йўл берган. Аммо савдогар харидорни яхши билса, сотиб олган нарсасини одам ўлдириш ёки маст қиладиган нарса қилиб сотиш ёки истиҳмол қилиш кабиларга ишлатишини аниқ билса, у билан савдо қилишдан ўзини тийиш тавсия қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat