Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Изор ҳақида

00:00 / 01.08.2009 | eski savollar | 9508
Ассалому алейкум Шайҳ ҳазратлари. Сизга саволим бор эди мен ҳадис китобда бир ҳадисни о'қиб қолдим я'ни Пайг'амбаримиз Муҳаммад (с.а.в) айтганларки кимки изорини топиқдан паст қилиб кийса жаҳаннамга тушади дедилар шу ҳақда сизнинг фикрингиз қандай.Изор нима?Жавоб учун олдин раҳмат !Аллоҳ бизнинг гуноҳларимизни кечирсин. Омийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жуда ҳам ажойиб ҳадис.«Изор» кишининг белидан пастига тутиладиган лунгисифат кийим.Аммо битта ҳадисдан умумий хулоса чирқариб бўлмайди. Балки, бу мавзудаги бошқа ҳадисларни ҳам ўрганиб кейин хулоса чиқарилади. Бу эса уламоларнинг иши. Ўзича битта ҳадиснинг таржимасини чала ўқиб олиб ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам фикрини чалғитишга ўтмаслик керак. Бу гапни кўп айтилган ва мисоллар билан баён қилинган. Афтидан, сиз китоб ўқимайдиганларданга ўхшайсиз. Шундай бўлса ҳам, тушуниб олишингиз учун бир дона ҳадис ва унинг шарҳини келтирамиз. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким манманликлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас», дедилар. «Эй, Аллоҳнинг Расули, албатта, менинг изоримнинг бир тарафи уни ушлаб юрмасам тушиб қоладир?» деди Абу Бакр.«Сен манманлик ила қиладиганлардан эмассан», дедилар».Бешовлари ривоят қилган. Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам баъзи одамлар манманлик, гердайиш, мутакаббирлик ва бошқаларни камситиш учун турли йўлларни қўллаб келишган ва келмоқдалар. Ана ўша номаъқул йўллардан бири кийим-бош ила манманлик қилишдир. Ислом манманлик ва мутакаббирликнинг барча турларини ҳаром қилгани ҳаммага маълум. Ана ўшалар қаторида Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом кийим-кечак ила манманлик қилиш, гердайишни ҳам ҳаром қилгандир. Ҳаром қилганда ҳам, қаттиқ лаҳжада ҳаром қилганлигини ушбу ҳадиси шарифдан билмоқдамиз.«Ким манманликлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас»Ўша пайтда, арабистон шароитида кийим билан мутакаббирлик қилиш, кийимни керагидан узун қилиб олиб, бошқаларни писанд қилмай, узун кийимни ерга судраб юриш билан ифода қилинар эди. Бу ҳадиси шариф ким ўша ишни қилса Аллоҳ таоло қиёмат куни унга қарамаслиги, ундоқ нобакор банда ўз Роббисининг назаридан қолиши ҳақида сўз юритмоқда. Қиёмат куни бундоқ ҳолга дучор бўлиши банда учун чексиз мусибатдир. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу гапни эшитиш билан ҳассос инсон Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу дарҳол ларзага тушдилар.«Эй, Аллоҳнинг Расули, албатта, менинг изоримнинг бир тарафи уни ушлаб юрмасам тушиб қоладир?» деди Абу Бакр».Изор тикилмайдиган, инсон киндигидан пастига тутиб оладиган кийим эканини аввал ўргаган эдик. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг изорлари қўл билан ушлаб юрилмаса бир тарафи ерга тушиб қоладиган экан. Ўша ҳолат ҳам қиёмат куни мазкур бахтсизликка сабаб бўладими, деган савол беришларидан у кишининг ўзлари ҳақида қайғураётганлари кўриниб турибди. Ҳақиқатдан ҳам шундоқ бўлиши мумкинми? Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саволга қуйидаги жавобни бердилар.«Сен манманлик ила қиладиганлардан эмассан», дедилар».Демак, асосий иллат манманликда экан. Айниқса Абу Бакр розияллоҳу анҳуга ўхшаш етук инсонлардан манманлик содир бўлиш эҳтимолдан узоқ. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гувоҳликлари ўзи етарли. Мусулмон инсон манманлик, мутакаббирликнинг турли кўринишларидан доимо узоқда бўлиши керак. Жумладан, ушбу бобда ўрганганимиз кийим бош билан кеккайишга ҳеч йўл қўймаслиги керак. Бунинг эҳтиёт чораси ўлароқ манманликка олиб борадиган кийимларга яқинлашишдан сақланмоқ маслаҳат берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat