Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Даллолчиликми ёки порахурлик нима деб аташни билмадим.

00:00 / 02.08.2009 | eski savollar | 1323
Ассалому алайкум хурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари! Мен сайтингизда янги бўлганим учун нотўғри савол берсам форум аъзоларидан узир сўрайман. Хурматли хазрат мени хаётимда бўлиб ўтган ва 3-4 йилдан бери мени виждон азобида қийнаб келаётган бир воқиа хақида сўрамоқчи эдим. Бундан 3-4 йилча олдин бир тижоратчи танишим аниқроғи дўстим, бир ишни битираолмаётгани хақида гапириб қолди сўнг шу ишимни ким битириб берса 5000 доллар беришини айтди. Агар танишинг бўлса ёрдам бер деди. Мен майли сўраб кўраман деб харакат қилдим. Сўнгра бир одамни топиб дўстимни ишини битириб бердим. Ишни битирган одам мендан 1500 доллар сўради, мен бўлсам дўстимга 3000 доллар деб айтдим. У хурсанд бўлиб манга 3000 доллар пул берди ва яна бир хафтадан сўнг уйимга миннаддорчилик эвазига рўзғор қилиб ташлаб кетди. Хурматли хазрат бу иш битириш ёки хожат чиқариш эвазига олинган қандай пул. Бу нима деб аталади даллолчиликми ёки порахорликми? Агар харом десангиз ўша захотиёқ қайтариб беришга ва дўстимни уйига рўзғор қилиб ташлаб келишга розиман. Форумдошлардан ўқувсизлигим учун узир сўрайман. Оллоҳ барчамизни билмай қилган гунохларимизни ўзи кечирсин! Сизга хурмат билан мухлисингиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало ўша иш нима ва уни битириш қай тарзда бўлганига боғлиқ. Иш ношаръий бўлса, унга ёрдам бериш гуноҳ бўлади. Битириш пора бериш бўлса, у ҳам гуноҳ бўлади. Дўстининг ишини битириб пул олиш одамгарчиликка кирмайди. Шундай пайтда дўстлик қилмаган одам дўстим демаса ҳам бўлади. Бир ярим мингни уч минг деб айтиш ёлғончилик ва бировнинг молини ботил йўл билан ейишга киради. Агар сиз очиғини айтиб, ишни биров бир ярим мингга битирди, менга ҳам бир ярим минг берасан, деганинигизда ва дўстингиз рози бўлиб берганда, дуруст бўлар эди.- Аммо ушбу саволингиз катта жасоратингиздир. Бу яхшиликни охиригача етказиб, аввал тавба қилсангиз, кейин дўстингизга очиғини айтиб узр сўрасангиз зарур ишни қилган бўласиз ва ўзингизга улкан яхшилик қилган бўласиз. Сиз ҳозир динини яхши тушуниб етган мусулмон банданинг амалини қилётирсиз. Сизни ва бизни Исломга ҳидоят қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat