Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дам солдириш ҳақида

18:24 / 03.07.2016 | Bob Max | 3771

Ассалому алайкум! Биламизки одамлар бахт йўларимиз очилсин дeб «фирибгар бахшиларга» бориб дам солдиришади. Лeкин илмли қори кишиларимиз ҳам дам солишар экан (Қуръон оятлари ёрдамида бўлса кeрак дeб ўйлайман). Саволим шуки бу «дам» солишларнинг фарқи нимада? Агар мeн ҳам фисқу фасодлардан тозаланиш мақсадида (бирон муҳим иш олдидан албатта) дам солдирмоқчи бўлсам тўғри қилган бўламанми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар қўлингизга китоб олиб, Қуръони карим оятларидан ўқиб ўрганиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эрталаб ва кечқурунда ўқиган дуоларини ўрганиб ўзингизга дам солиб юрсангиз энг тўғри ишни қилган бўласиз. Чунки Қуръони карим ва ҳадисларда бу дунёда ва охиратда ҳам азиз бўлиш учун қилинадиган дуоларнинг барчаси зикр қилиб ўтилган. Инсон ўзининг саодатига сабаб бўладиган амалларни ҳам ҳақ эвазига бировга қилдирадиган даражага тушиб қолиш керак эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat