Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза намози

09:08 / 06.07.2016 | Miraziz Mirxamidov | 2541

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизларга катта раҳмат, саволларимга бирма-бир жавоб олиб боряпман. Кейинги саволим шуки, жаноза намозини ўқиётган кишиларга аҳамият бериб қаралса, Имом ҳар «Аллоҳу Акбар» деганида бошларини тепадан пастга кўтариб туширадилар. Шу иш тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Такбирларда бошни тепага кўтариш шариатга мутлоқ зиддир. Буни  тарк қилиш вожиб. Шу ўринда билишимиз керакки, тўрт такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби, иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирортасини айтмаса, намози дуруст бўлмайди. Чунки тўрт такбир, тўрт ракъат ўрнидадир. Зикрларни билмаса ҳам намози дуруст. Чунки улар фарз эмас, балки суннат. Тўрт такбирли жаноза намозини имом беш такбир ила адо қилса, жаноза дуруст. Агар такбир учта бўлиб қолса, жанозани қайта ўқиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat