Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза қазоси

03:04 / 09.07.2016 | Farux | 779

Ассалому алайкум! 1). Ўтар рўза бўлган киши каффоратни лозим қилмайдиган рўзани бузувчи амални қасддан қилиб қўйганда, қазони тутиш борасида фақат ўша кун қазоси тутиладими ёки унга уланиб кетган рўза ҳам қазо ҳисобланадими?
2). Каффорати лозим бўлмаган ҳолатда рамазон рўзаси бузилган инсон ифтор вақтигача еб-ичмасдан кутиш керак бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Бузувчи амални қилган куннинг рўзасини қайта тутиш вожиб бўлади. Уланган кунники тутилмайди. 2). Рўзани очиб яна еб-ичишда давом этавериш, гуноҳни қилиб беодобликда давом этиш ҳисобланади. Очишга зарурат бўлса махфий ҳолатда бўлиши керак. عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ ، قَالَ : " مَنْ لا يَسْتَحْيِ مِنَ النَّاسِ ، لا يَسْتِحْيِ مِنَ اللَّهِ Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ким инсонлардан ҳаё қилмаса, Аллоҳдан ҳаё қилмайди” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat