Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол

00:00 / 07.08.2009 | eski savollar | 1613
Ассалому алейкум Шайҳ Ҳазратлари. Менга ёлг'он билан ҳазилни фарқини тушунтириб берсангиз. Я'ни ёлг'он деганда ма'лумки бирон кишини алдаш бировга ёлг'он гапириш чунилади. Ҳазил деганда эса биров билан ҳазиллашиш. Ҳазилда ҳам ёлг'он ишлатиладику? Бу гуноҳ саналмайдими? Саволим ноурин бо'лса узр. Жавобингиз учу олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизнинг мартабангизни бунданда улуг' қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳазилда ёлғон ишлатилса, у ҳам ёлғонга айланиб қолади. Ёлғон ишлатмай ҳазил қилишга шариатда рухсат берилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳақ гаплардан четламаган ҳолларида ҳазил қилар эдилар. У зот бир кишига: «Эй икки қулоқли», бошқа бировга: «Сени туянинг боласига миндирамиз», деганлар. Қари кампирга: «Кампирлар жаннатга кирмайдилар», деганлар ва сўнгра «Воқеъа» сурасидаги «Албатта, Биз у(ҳурлар)ни дафъатан, хос қилиб, яратдик. Бас, уларни бокиралар қилдик» оятларини ўқиганлар. Бошқа бир кампирга: «Кўзида оқи бор эрингми?» деганлар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазахларида уч нарса мужассам бўлган:1. Ҳақ бўлиши.2. Аёллар, болалар ва заиф кишилар билан бўлгани.3. Нодир бўлган.Бу ҳолатлар доимий равишда мазах қилиб юришга далил эмас. Нодир нарсанинг ҳукми доимий нарсанинг ҳукмига ўхшамайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat