Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мeрос

16:28 / 04.07.2016 | Alisher | 1040

Ассалому алайкум! Укамдан қолган мeроснинг қанчаси ота-онамга, келинимизга ва фарзандларига тeгишли? Укамни икки ўғил фарзанди бор. Каттаси 3 ёш кeйингиси 9 ойлик.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ерда зикр қилинишича меросхўрлар 1-ота, 2-она, 3-хотин, 4-ўғил, 5-ўғил. Масаланинг асл 24дан олинади. Мерос ўғилга тўғри тақсим қилинмагани учун 48дан деб оламиз. Яъни вафот топган кишининг қолдирган меросининг ҳамасини қийматини 48 бўлак қилиб оламиз. Шундан 8 бўлаги отага, 8 бўлаги онага, 6 бўлаги хотинга, бир ўғилга 13 бўлак, яна бир ўғилга алоҳида 13 бўлак. Юқорида санаб ўтилганлардан бошқаларга мерос тегмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat