Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб ўқиш

10:40 / 10.07.2016 | Ixlos | 3129

Ассалому алайкум! Устозлар, биз кўпчилигимиз китоб ўқиш тартиб- қоидаларини билмаганимиз учун уни кўп ўқиб бошимиз чарчаб безиб қоламиз. Албатта бу нарсада сизларда тажриба бор. Бизларга ҳам ўргатсангиз уни қайси пайтда, қай ҳолатда ва бир кунда неча соат ўқиш керак масалан жисмоний меҳнат қилувчилар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шу ўринда “Савдогарга насиҳат” китобидан иқтибос келтирамиз: Ҳар бир мусулмон савдогар тижорат илмини билиши фарзи айндир. Токи тижорат илмини билмасдан ношаръий йўл билан касб қилмасин. Бу ҳақида Умар розияллоҳу анҳу: 

قال عمر بن الخطاب رضي الله عنه : » لا يتجر في أسواقنا إلا من قد فقه في دينه، وإلا أكل الربا 

“Бозорларимизда динида фақиҳ бўлмаган (савдо илмини билмаган)лар савдо қилмасин, йўқса рибо еб қўядилар (яъни судхўрликка қўл уриб қўядилар)деганлар. (Арбаъийн). Мўминнинг меърожи бўлмиш намознинг ёки Аллоҳ таоло "Фақат Мен учун адо қилинглар", деган рўзанинг шарт ва рукнлари мавжуд бўлгани каби тижоратнинг ҳам шарт ва рукнлари мавжуд. Мусулмон одам бу шарт, рукнларни адо қилиш билан: Аллоҳнинг амрига бўйинсунган; Расулуллоҳ суннатларига эргашган; Фарзи айнга амал қилган; Аллоҳдан қўрқиб ҳаромдан сақланишга уринган; Бошқанинг ўзи устидаги мажбуриятига риоя қилгани ва уларнинг ҳақларини  ботил йўл билан емаган; Ўз ҳаққини сақлаган; Аллоҳга таваккул қилган; Оиласини ўзгаларга қўл чўзишдан сақлаган бўлади. Албатта, бу савобларнинг барчасига тижорат илмини пухта билган мусулмон савдогарлар дохилдирлар. Азалдан ота-боболаримиз бомдод намозидан сўнг тиловати Қуръонга машғул бўлганлар. Нонушта қилгач, Аллоҳнинг фазлини сўраб, таваккул қилиб, бозорга, савдо дўконларига ҳололдан ризқ топишга отланганлар. Қуёш ботгунча савдолари билан шуғулланиб, кечки таомни еганларидан кейин илм талабида бўлганлар. Фарзи айн бўлган илмлар тугул фарзи кифоя, ҳаттоки фазилатга тааллуқли илмларни ҳам эгаллашга ҳарис бўлганлар. Аллома Ибн Абдулбарр ўз санади билан Ғолиб Қаттон роҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеасини ҳикоя қилиб келтиради. Бундан уларнинг қанчалик илмга муҳаббатлик ва илм талабида кўплаб машаққат чеккани, сабр қилганини, қолаверса ҳар бир ҳадис ва масала нақадар қийинчилик билан бизгача етиб келганини билсак бўлади. Ғолиб Қаттон роҳматуллоҳи алайҳ пахта савдоси билан шуғулланар эди. Бир бор тажорат юзасидан Куфага сафар қилди. Бу сафардан мақсад фақатгина тижорат эди. Лекин Куфага етиб келганида у ердаги ҳадис уламоларини кўриб, ҳазина топгандек ҳурсанд бўлиб кетди ва дарҳол улардан ҳадис эшитиб, фойда олишга киришди. Ўша пайтларда Машҳур муҳаддис Сулаймон Аъмаш ҳадисдан дарс айтар эди.Ғолиб Қаттон раҳматуллоҳи алайҳ унинг дарсларига қатнай бошлади. Тез орада кўплаб ҳадисларни олди. Тижорат ишлари ниҳоясига етгач, ўз юрти Басрага кетиш олдидан устози Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ ҳузурига келди ва кечаси устозининг ҳузурида қолди. Тун охирлаб қолганида Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ таҳажжудга турди. Намозида: 

شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ 

“Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир” (Оли Имрон 18 оят)ини тиловат қилди. Ғолиб Қаттон роҳматуллоҳи алайҳ устози бу оятни тиловат қилишидан бу оят борасида бирор ҳадисни ҳам билса керак, деб ўйлаб қолди. Субҳида, хайрлашиш чоғида кечаси сиз мана бу оятни такрор-такрор тиловат қилдингиз, бу оят ҳақида бирор бир ҳадисни биласизми?. Мен бир йил шу ерда турган бўлсам ҳам сиздан бу ҳақида ҳадис эшитмадим, деди. Унга жавобан Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ "Аллоҳга қасамки, бир йилгача бу ҳадисни сенга айтмайман", деди. Ғолиб Қаттон савдогар бўлиб, савдо ишлари билан Куфага келган эди. Бир қанча муддат тижоратини битириш асносида кўплаб ҳадисларни ёд олган эди. Энди ҳалол ва ҳаромга тааллуқли бўлмаган оятнинг фазилатига тегишли бир ҳадисни бир йил кутадими? Ғолиб Қаттоннинг илмга бўлган иштиёқини қарангки, устозидан бу гапни эшитибоқ сафарини бекор қилди. Яна бир йил Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурида истиқомат қиладиган бўлди. Ғолиб Қаттон ўзи борасида: “Мен у ерда қолдим ва Имом Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ дарвозасига ўша кунни белгилаб қўйдим. Бир йил тўлгач, "Эй Абу Муҳаммад, бир йил тўлди, энди ўша ҳадисни менга айтиб беринг", дедим. Имом Аъмаш роҳматуллоҳи алайҳ айтди:

 حَدَّثَنِي أَبُو وَائِلٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:يُجَاءُ بِصَاحِبِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَيَقُولُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: عَبْدِي عَهِدَ إِلَيَّ، وَأَنَا أَحَقُّ مَنْ وَفَّى بِالْعَهْدِ، أَدْخِلُوا عَبْدِي الْجَنَّةَ "

Абу Воил менга Абдуллоҳдан ҳадис сўзлади:"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қиёмат куни бўлганда: “Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир” (Оли Имрон 18 оят)ини ўқиб юрувчи кишини келтирилади. Шунда Аллоҳ таоло: "Бандам Мен билан аҳдлашди ва Мен аҳдга вафо қилишга энг ҳақли Зотман. Бандамни Жаннатга киргизинглар", дейди”, дедилар” (Жамиъу баянил илми ва фазлиҳи). Бу нарсада ҳар кимнинг шароити ва иқтидори ҳар хил бўлади. Лекин умумий тавсиялар қуйидагилар : Авваламбор, диннинг асоси бўлган ақидани ўқиб-ўрганмоқ керак. Ундан кейин кундалик фарзи айн бўлган ибодатларнинг масалаларини, сўнгра одоб-ахлоқ масалаларига доир маълумотларни ўқиб-ўрганиш керак бўлади. Яна бу ишларни тартибли ва давомли, вазифа шаклида йўлга қўйиш ҳам тавсия қилинади. Саҳар пайтидаги қилинган ишларнинг баракаси кўп бўлади. Валлоҳу аълам! 

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=27764.0

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=13520.0

Топ рейтинг www.uz Openstat