Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маймунлар ва одамлар

08:29 / 12.07.2016 | Wok | 1667

Ассалому алайкум! Бир масжид имом хатиби “одамлар маймундан эмас, балки маймунлар одамдан тарқалган” деб “Бақара” сурасини 65-оятини далил сифатида келтирди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу гап тўғри эмас. “Бақара” сурасининг 65-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: وَلَقَدْ عَلِمْتُمُ الَّذِينَ اعْتَدَواْ مِنكُمْ فِي السَّبْتِ فَقُلْنَا لَهُمْ كُونُواْ قِرَدَةً خَاسِئِينَ۝ «Батаҳқиқ, сизлардан шанба куни тажовузкорлик қилганларни билдингиз. Биз уларга: «Қувилган, хорзор маймунга айланинг», дедик. Шанба куни ҳаддан ошганларнинг қиссаси бошқа оятларда келади. Шанба куни ҳаддан ошган яҳудийлар Ийла номли жойнинг яҳудийлари эдилар. Шанба Бани Исроилнинг муқаддас кунидир. Улар ўша куни дам олиб, фақат ибодат билан машғул бўлиб, дунёни ёдга олмасликка аҳду паймон беришган. Аллоҳ таоло уларни синаш учун хулди ўша куни, яқинларидаги сув ҳавзасида балиқни кўпайтириб қўйди. Бошқа кунлари балиқ унча кўп кўринмас эди. Яҳудийлар қаерда бўлсалар ҳам, қачон бўлса ҳам яҳудийликларини қиладилар. Ушбу масалада ҳам улар хиёнат қилдилар, ҳийла ўйлаб топдилар. Шанба куни балиқ кўпайганда, уларни денгиздан ажратиб олиш учун ҳовузлар қилиб, ўшаларга кирган балиқларни қамаб олиб, бошқа куни овлайдиган бўлдилар. Ўшандан кейин Аллоҳ таоло уларни ҳайвонларнинг ичида энг пасткаши, тутуриғи йўғи, орсизи бўлмиш маймунга айланишга ва хорзорликда, қувилган ҳолда яшашга амр берди. Баъзи уламоларимиз таъкидлашларича, албатта, бу маъно шаклан маймун бўлишни тақозо қилмайди, балки маймунсифат хулқатвор ва табиатга эга бўлишни ҳам билдиради. Бу ҳодиса ажойиб бир ҳодисадирки, қанча ибрат олинса, шунча оз. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Лекин бу оятда зикри келган қавм ҳозирги маймунлар эмас, улар бу воқеадан аввал ҳам бўлишган. Имом Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисларида шундай дейилади: عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رضي الله عنه قَالَ : قَالَ رَجُلٌ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، الْقِرَدَةُ وَالْخَنَازِيرُ هِيَ مِمَّا مُسِخَ ؟ فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ لَمْ يَجْعَلْ لِمَسْخٍ نَسْلًا وَلَا عَقِبًا، وَإِنَّ الْقِرَدَةَ وَالْخَنَازِيرَ كَانُوا قَبْلَ ذَلِكَ روى مسلم «Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули(ҳозирги) маймун ва тўнғизлар ўша маймун ва тўнғизга айлантирилганларнинг авлодиданми?» деб сўради. Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло улардан насл ҳам, ортидан қолувчини ҳам қилмаган. Улардан аввал ҳам маймун ва тўнғизлар бўлган», дедилар». Имом Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat