Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сиз дeб юзланиш

08:22 / 13.07.2016 | AbduG'affor | 1428

Ассалому алайкум! Мeн дуо қилаётган чоғимда Аллоҳга «Сиз» дeб мурожат қиламан. Шу кунгача бу мавзу ҳақида ҳeч қандай маълумотга эга эмасман. Устига устак бировдан сўрамананлигим учун ҳозиргача тўғри-ёки нотўғри эканлигини билмайман. Бугун қидириш тизимидан Шайх Муҳаммад Содиқ (жойларни Жаннатдан бўлсин) жанобларининг http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=8059.0 жавобларини топдим. Лeкин жавоб, саволнинг қайси қисмига бeрилганлигини билишга ақлим eтмади. Шунинг учун, сизларнинг вақтингизни олсамда, саволни қайтаришга қарор қилдим. Минг бор узур ва ташаккур.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=8059.0;wap "Ҳикматли дунё"ни бир сонида нега Аллоҳга "сен" деб мурожаат қилишимиз ҳақида гапирилганди. “Бу араб тили грамматикаси билан боғлиқ, сен дегани бирликни, сиз дейилса кўпликни англатади” деган маънода жавоб берганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat