Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза

08:28 / 13.07.2016 | Muhriddin | 1004

Ассалому алайкум! Устозлар, тоғам Рамазон ойидан сўнг 6 кун рўза тутиш савоб дедилар. Айтишларича домлалар ғам рўза тутишар экан. Шу гап ростми? Ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الْأَنْصَارِيِّ  رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ صَامَ رَمَضَانَ ثُمَّ أَتْبَعَهُ سِتًّا مِنْ شَوَّالٍ فكَانَّمَا صَامَ الدَّهْرَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан Шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилиш ўзига яраша ҳикматга эга. Аввало доимо нафл рўза тутишга тарғиб қилинади. Қолаверса, Рамазон бўйи рўза тутиб юриб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин таом истеъмол қилишни аста-секин кўпайтиришни тавсия қиладилар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat