Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қария рус кампирни боқиш

00:00 / 08.08.2009 | eski savollar | 712
Ассаламу алайкум Устозим. Мен до'конимда ишлайман,алҳамдулиллаҳ беш вақт намозимни вақтида адо этишга доимо имкон топаяпман.Бу эса атрофдаги кишиларни,бази ҳаридорларимизни бизга нисбатан бироз ҳурмат ва ишончини оширгандек. До'коним ко'п рус миллати кишилари яшайдиган жойда. Бир ёлг'из қария рус кампир, ҳамма вақт сендан одоб ва яҳши муомала ко'рдим дерди ва агар қарши бо'лмасам ҳеч кими ёқлиги сабабли унга базида ёрдам бериб ҳабар олиб турсам,менга уйини васият қилиб ҳужжатлаштиришини айтди ва яна вафотидан кейин фақат ҳрестианча ко'масан деяпти.Аввалига этибор бермадим,лекин бир-икки жиддий гапирганидан кейин довдирадим,бош қотди?Маслаҳат бериб ё'л ко'рсатсангиз,илтимос.Баҳтимизга сог',омон бо'линг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

У кампирнинг таклифини қабул қилсангиз бўлади. Бошқа диндаги киши меросини мусулмон одамга васият қилса, олса бўлади. Уни исломга даъват қилинг, қабул қилса, жуда яхши бўлади. Аммо ўз билганида қолса, ўзининг иши.

Топ рейтинг www.uz Openstat