Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зикр ҳақида

09:38 / 13.07.2016 | ULUGBEK | 987

Ассалому алайкум! 1). Зикрни автобусда, ишда (мардикор уста) ва пиёда кетаётганда айтишнинг зарари йўқми?
2). Қалбни тозаланганини аломатлари борми? Аввалгидай муаммоларга қаттиқ қайғурмай қўйганим ва кайфиятим нисбатан аввалгидан кўра кўпрок вақт яхши туриши шунданмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сураси 191-оятида марҳамат қилади Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қиладиларки: «Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни олов азобидан сақлагин. (Тафсири Ҳилол) 2). Банда яхши амалда бардавом бўлиши бу Аллоҳ таолонинг хузурида мақбул эканлигининг аломатидир. Бирор бир яхши амал қилинса, у ихлос ва шариатга мувофиқ тарзда бажарилса, унга савоб берилишида шак-шубҳа йўқ. Унинг баракотини эса сўраш керак бўлади. Яъни “Эй Аллоҳим шу қилган яхши амалим(масалан ўқиётган намозларимни) баракотини умрим, ризқим, хулқим, бола-чақам, оилам ва саломатлигимда намоён қилгин” деб дуо қилиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat