Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд кўришни хоҳламайман

09:43 / 13.07.2016 | raximjon | 1908

Ассалому алайкум! Мени саволим қуйидагича хотинимдан қаттиқ кўнглим қолган. Уни ҳам менга кўнгли йўқдек сезилаяпти. Шу аҳволида ҳам хотиним фарзанд кўришни хоҳлаяпти, мени эса хоҳишим йўқ. Битта қиз фарзандимиз бор. Унга буни қандай шаърий йўл билан тушунтирсам бўлади? яъни ундан фарзанд кўргим келмаётганини? Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз кўнгилни бир четга суриб, оилани мустаҳкамлашга, ортингиздан қолиб хатм Қуръонлар қилувчи, намозларида Аллоҳ таолодан мағфират сўровчи, қариганингизда хизматингизда бўлиб, сизни ҳам уларни ҳам жаннатга киришингизга сабабчи бўлувчи фарзандлар кўриб, тарбиялашга ҳаракат қилинг. عَنِ الْهَجَنَّعِ بْنِ قَيْسٍ ، قَالَ : قَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ : وَاللَّهِ إِنِّي لأُكْرِهُ نَفْسِي عَلَى الْجِمَاعِ رَجَاءَ أَنْ يُخْرِجَ اللَّهُ مِنِّى نَسَمَةً تُسَبِّحُ . أخرجه البيهقي في "السنن الكبرى" Ҳажаннаъ ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу : “Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳ менинг пушт камаримдан Аллоҳга тасбеҳ айтадиган зурриёд чиқарармикан – деган умидда ўзимни яқинлик қилишга мажбур қиламан” деганлар". (Байҳақий ривояти “Сунанул кубро”). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat